26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қаранг, Бахт ўтиб боряпти...

Бизнинг адажонимиз азал­дан вазмин, камгап одам. Табиатан қатъиятли, зар­дали. Қўшни аёл­­­­лар кириб қолса, уйда куёвинг йўқми, деб қўрқа-писа атрофга аланглашади. Бунга ичимда кулиб қўя қоламан. У сохта хушомадни, эркалашни умуман  ёқтирмайди. Ўйидагини, юзинг­да кўзинг борми, де­май шарт­­­­та бетингга ай­тади-қўяди. Бир сўз билан айтганда, “Гавҳартош” фильми қаҳрамони Тастаннинг ўзи. Мен эса ўзимча ҳиргойи қилиб, кўнгилли бўлиб юришни, очилиб-сочилиб гап­­­­­­­­­­­­­­лашишни яхши кўраман, мав­­­­­­­­­­­­­риди то­пилса, эркалатиб қў­йишни ҳам канда қилмайман. 

Аммо, таассуфки, бундай лаҳзалар туғилавермайди-да. Илож қанча, боши омон бўлсин! Тақдирим шу экан... 

Бир куни куёвим икковимиз кўчадаги сўрида ўтиргандик. Шунга одатланганмиз, ичимиз пишиб кетса, дарвоза сиртига чиқиб, тоза ҳавоб олиб кирамиз. Бир пайт кў­ча бошида эшак-арава, унда ўтирган икки киши кўринди. Қишлоқнинг этагида исти­қомат қилувчи ои­лалардан  бўлса керак. Кузатиб ту­рибман.

Аравага юпқа қилиб пичан ортилган, англашимча, улар даладан қайтишяпти. Уст-бошлари чанг, кийимлари  кун нурида унниқиб кетган, юз-қўллари офтобда роса пишган. Бинобарин, икко­ви­­­­нинг чеҳрасида ҳам ҳа­ёт­­­­­дан норозилик, шу юриш-ту­­­ришларидан нолиш ало­мат­ларини сезмайсиз. Эри эшак­­нинг тизгинини маҳкам уш­­лаб, уни йўрттириб боради. Ёнида ўтирган рафиқаси умр йўлдошининг белидан  қучиб, бошини унинг кифтига қў­йиб олган. Иккови ҳам хур­санд, бир нарсаларни ай­тиб, беғубор кулишиб ке­тяп­ти. Улар эшак-аравада эмас, ҳашаматли извошда кетишарди гўё! Ёнимда ўтир­ган турмуш ўртоғимга: 

– Ана, қаранг, Бахт ўтиб боряпти, – дедим. 

У эса: 

–  Қани, қаерда, Бахт деган ким ўзи? – деб сўради. Шу заҳоти кўзимдан беихтиёр тирқираган ёш ерга думалаб тушди. Ичимда гўё бир нарса ағдарилди. Ҳалиги аравадаги жуфтга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганим рост. 

Куёвим эса менинг кўзимдаги ёшни, кўнг­лимни зумда ал­ғов-далғов қи­либ юборган туй­ғуларни пай­­қамади, ё сезиб турса ҳам сез­масликка олди... Икко­вимиз ҳам бироз вақтгача унсиз қот­дик.

Сулухан МИНБАЙ. Қозоқ тилидан Ислом МЎМИН ўгирди, 2018-01-12, 18:22 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.