26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Антиинстаграмм дориси ишлаб чиқилса...

Биз каби ёшларнинг вабо­сига айланган ижтимоий тар­моқлар сони тобора ортиб бормоқда. Инсон онгининг ривожланишига ҳисса қў­шиш мақсадида кашф этил­­­ган ушбу қизиқарли ян­ги­­­­ликлар манбаи, аксинча, ақлу зако­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ва­тимизни ке­­­ми­­­­­­рувчи вирус­­ларга айла­ниб бормоқда. 

Бугунги кунда энг кўп фойдала­ниладиган ижтимоий тармоқлардан бири, бу – Инстаграмм. Унда хонанда, актёр-актрисалар ва шулар каби “юлдузлар”нинг “пост (мақола)лари”да айни дамда нима иш билан бандлиги, кийган кийимларининг баҳоси, нима овқат егани, ҳатто, ётоқхонасининг кўриниши-ю ошхонасида қандай егулик борлигигача саҳифаларида “реклама” қилади. Уларнинг бу ишлари миллатимиз, динимиз ва менталитетимизга зид эканлигини ҳамма билса керак. Аммо билиш бошқа, амал қилиш бошқа. Таассуфки, инстаграммдан фойдаланувчи санъаткорлар саҳифаларидаги обуначилар сонининг ортиб ёки камайганлигини, суратларга босилган “лайк”ларни ҳисоблаб, йил ғолиблари 10талигини тузишга ҳам улгуришибди. 

Инстаграммдан фойдаланувчи ўқувчи ва талабалар инстаюл­дузларни ўргангандан кўра ўқишни қойиллатсалар яхшироқ бўлармиди, деб ўйлайман. Ушбу тармоқларни кашф этаётган “олим”ларимиз мубталолик дардига даво антиинстаграмм дорисини ҳам ўйлаб топишса, айни муддао бўларди! Санъатни севиш ҳам эви билан-да, ахир!

Ўтмишимизни унутаётган замондошларимнинг келажак олдида уялиб қолишларидан қўрқаман...

Майсара САФАРОВА, 2018-01-12, 18:24 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.