26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ТИББИЁТГА ОИД АНТИҚА РЕКОРДЛАР

 Тиббиётнинг бутун тарихида энг узоққа чўзилган амалиёт(операция) тухумдон ўсмасини олиб ташлашга оид бўлган. У 96 соатга чўзилган. Амалиётгача бемор аёлнинг оғирлиги 280 килограмм бўлган бўлса, операциядан кейин 140 килограммга тушиб қолган.

 Атлантада яшовчи Уилли Жонснинг танасида энг юқори ҳарорат қайд қилинган. 1980 йилда бемор 46,5 даража иситма билан касалхонага тушган. Муолажа чоралари 24 кунгача тинмаган.

 Бемор ошқозонидан шифокорлар оғирлиги 2,35 килограммга тенг соч ўрамини олишган.

Буюкбританиялик Сэмюэль Дэвидсон ўз умри мобайнида 78 900га яқин инсулин инъекциясини қабул қилган.

1994 йил 23 февралда шифокорлар тананинг энг қуйи ҳароратини қайд қилдилар. Канадалик 2 ёшли қизча Карли Козолофски уй эшиги ёпилиб қолганлиги сабабли 6 соат кўчада совуқда қолиб кетган. Ташқаридаги ҳарорат –22С эди. Қизалоқнинг ҳарорати 14,2 даражага тушиб кетганди.

Америкалик Чарльз Йенсен ўз умрида энг кўп операцияга учраган бемордир. У 1954 йилдан 1994 йилгача 970та операцияни бошдан ўтказган, ҳар сафар унинг баданида янгидан пайдо бўлган ўсимталар олиб ташланган.

42 ёшли аёлнинг ошқозонидан жарроҳлар 2533та ҳар хил буюмлар, шу жумладан 947 дона нина тўғнағич олишди. Маълум бўлишича, аёл турли нарсаларни ютишга ўч экан, шунда ҳам гоҳ-гоҳида “ошқозонининг салгина оғриши”дан шикоят қилган, холос. 

 Зимбабвелик К. Килнер эса 21 йиллик даволаниш жараёнида 565 939 хапдори истеъмол қилган.

1977 йил июль ойида автопойгачи Дэвид Перли жуда оғир синовни бошидан кечирди. Пойга йўлакчасида фалокат юз бериши натижасида у 66 сантиметр масофада тезликни соатига 173 километрдан нолгача туширишига тўғри келди. Шифокорлар спортчи танасида 3та суяк тойиши, 29 синиқни қайд этишди, пойгачининг юраги 6 марта тўхтаб қолди.

 

, 2017-05-06, 15:23 225
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.