26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Тошоноқ»нинг ютуғи ёки Билими ўткир ўқувчиларнинг илм йўлидаги шижоати

«Хабар» телеканали Туркистондаги Ўткир Қудратов раҳбарлик қилаётган «Тошоноқ» ўрта мактаби ўқувчиларининг республика беллашувидаги ғалабаси ҳақида хабар тарқатди. Бу хушхабарни эшитиб, доимий обуначимизга айланган мактабга йўл олдим. 

Мактаб директори Ў. Қудратовнинг иш кабинетида республика миқёсидаги беллашув тафсилотини қоғозга туширдим. «Тил – давлат мустақиллигининг рамзи» деб номланган танловда иштирок этган 1500 ўқувчидан Астанага 107 нафар истеъдодли ўқувчи танлаб олинибди, улар орасида Туркистон шаҳри шаънини “Тошоноқ” мактабининг Рухсора Қудратова раҳбарлигидаги ўқувчилари муносиб ҳимоя қилишибди. Севара Мамадалиева иккинчи, Бобомурод Бахтиёр, Абдувосит Қидирбой, Эъзоза Бахтиёрлар учинчи фахрли ўринларга сазовор бўлишган. Давлат тилини мукаммал ўзлаштирган бу ўқувчилар ҚР Таълим ва фан вазирлиги қошидаги «Дарын» республика илмий-амалий маркази директори Ш. Қирабаева имзолаган республика олимпиадаси дипломлари билан тақдирланибди. 

Р. Қудратованинг муносиб шогирдлари иккинчи марта Астанада ғалабага муяссар бўлганини илм йўлидаги шижоатли меҳнат маҳсули, деб баҳолаш мумкин. Ғалаба муборак, «Тошоноқ» мактабининг билимдон устозлари ва муносиб шогирдлари. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-01-16, 10:10 676
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.