26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳар гўшада боғу бўстон

Вилоятда “Шатқал” дастури доирасида 1 млн. 990 минг туп кўчатни бепул тарқатиш режаланмоқда

Ўтган йили Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 170 гектар кўчатзорда 16,3 млн. туп турли да­­­­­­­­рахт кўчатлари етиш­­­­­­­­­­­тирилган. Буни ви­­­ло­ят табиий захи­ра­лар ва табиатдан фой­­­да­­ланишни созлаб туриш бошқармаси маълум қилди. 

Бултур минтақада кўчат­ларнинг янги турлари ҳамда сонини кўпайтириш мақсадида “Бадам” давлат корхонасида 2та иссиқхона қурилганди. Бош­қарма мутахас­сис­ла­­ри­нинг айти­шича, бугунги кун­­­­­­­­­­­­да вилоятда ўрмон жам­­­­­ғармасининг жами ерлари 3 132,0 минг гектарни ташкил этади. Унда ўрмонли майдонлар 1 589,0 минг гектарга етган.

Бундан ташқари, 2017 йилга тасдиқ­ланган индикатив ре­жага мувофиқ, тоғли ҳамда тўқайли ҳудудларда 390 гектар, қумли минтақада 3 минг гек­тар ерга кўчат ўтқазилган. Шунингдек, 10 577 гектарга саксовул уруғи сепилса, ўрмонни табиий кен­гайтириш ишлари 7 минг гек­тарда юритилган.

“Шатқал” дастури доира­сида ўтган йили вилоят аҳо­­­ли манзилларини кўка­лам­зорлаштириш учун туман, шаҳар ҳокимликларига бош­қарма томонидан 480 минг туп кўчат бепул берилган. Жорий йилда эса бошқарма туман, шаҳар ҳокимликларининг бу­юрт­­­­маларига кўра, 1 млн. 990 минг туп кўчатни бепул тарқатишни режаламоқда. Жорий йилда, шунингдек, Шимкент шаҳри атрофидаги “Яшил минтақа” майдонини 19 минг гектарга кенгайтириш ишлари ҳам бошланиб кетди.

Шимкент шаҳридаги 125 гектарни ишғол этган 7та сайхонликда 55 минг­дан зи­ёд турли кўчатлар ўтқа­зилиб, ободонлаштириш иш­лари юритилган. Бу иш ҳали давом этади. Жорий йили уш­бу сайхонликларни ҳам эл эзгулигига топшириш режа­ланмоқда.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-01-16, 10:22 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.