26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Электрон ҳукумат” – оғирингизни енгиллаштиради

Элбоши Н. Назарбаев ўзининг Қозо­ғистон халқига Мактубида барча дара­жадаги раҳбарларга бошқа жабҳалар қатори уюшган жиноятчиликка йўл қўй­ган шахсларни жазолашдан кўра, жи­ноятнинг туб моҳиятини аниқлаш ва олдини олиш топшириғини қўйган эди. Бундай йўл тутиш пировардида ижобий натижасини бериши, табиий. 

Али Кўмекбаев етакчилик қилаётган  ҚР Давлат ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг ЖҚВ бўйича департаменти ҳамда интизом кенгаши иш фаолиятини айнан Президент кўрсатмаларига мувофиқ юритяпти. Куни кеча мазкур де­партамент раҳбарининг Сайрам тумани, Қо­рабулоқ қишлоғидаги Д. Қўнаев номли коллеж мажлислар залида ўтган учрашувида кўтарилган долзарб масалалар бунга яққол мисолдир. 

Қишлоқ ҳокимлари, маслаҳат депутатлари ва фуқаролар олдида Али Амантайули қарийб бир соат мобайнида ҳужжатларни рас­­­­мийлаштиришда “Электрон ҳукумат” пор­та­­лининг қулайликларини аниқ ва равон тилда тушунтириб ўтди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда 30та давлат хизмати айнан электрон портал орқали амалга оширилади. Бу, биринчидан, сизни идорама-идора юриб, сарсон бўлишдан халос этади, иккинчидан, қимматли вақтингизни тежайди, энг муҳими, юз бериши мумкин бўлган коррупциянинг олдини олади. Айни пайтда аксари ҳужжатлар аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари орқали расмийлаштириляпти. Бунинг учун ўша жойга боришингиз ва навбатга туриб, тегишли ҳужжатларни ўтказишингиз ёки олишингиз керак. Бу ишни уйдан чиқмай бажарса, бўлади, фақат компьютерингиз бўлса, бас. Учрашув чоғида департамент мутахассислари уйдан, айтайлик, яшаш жойи ҳақида маълумотнома олиш йўлини  муфассал тушунтириб беришди. 

– Бизнинг ҳудудда ер муносабатлари масаласи  ҳам ғоят долзарб ва муаммоли ҳисобланади. Шу боисдан, департаментимиз томонидан ушбу масалани чуқур таҳлил қилиш ва кенгашиб ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги билан хос меморандум имзоланди. Бундан мақсад – ер муносабатларига оид масалаларни махсус комиссия томонидан пухта таҳлил қилиш ва айбдорларни жазолаш эмас, аксинча, муаммони ижобий ҳал қилиш орқали келгусида унга йўл қўймасликдир. Мабодо, сиз­ларнинг ҳам ер муносабатларига оид му­ам­моларингиз бўлса, бемалол идорамизга мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ғоя кейин бошқа соҳалар бўйича ҳам давом эттирилади, – деди А. Кўмекбаев.

 Ўйлаймизки, бу учрашувда қорабулоқликлар ўзларига тегишли кўплаб фойдали маслаҳатлар олишди ва келгусида улар жуда асқотиши, табиий.

Тадбирга якун ясаган туман ҳокими Б. Мамаев Али Амантайулига қимматли маслаҳатлари учун миннатдорчилик билдирди.   

И. КАРИМОВ, 2018-01-16, 10:28 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.