26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятдаги 2-5-7-синфлар таълимнинг янгиланган дастурига кўчди

Жанубий Қозоғистон ви­ло­­­­­­­­­­­­­­­ятидаги 1029 мактабнинг 2-­­­­­­­­­­­­5-7-синф­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лари ўтган йили 100 фоиз таълимнинг янгиланган дасту­рига кўчди. Буни вилоят таълим бошқармаси маълум қилди.

Бошқармага кўра, На­зарбаев заковат мак­таблари ягона таълим таш­килотининг тажрибаси бўйича таълим­нинг янгиланган мазмунига ўтказиш учун педагог кадр­ларни қайта тайёрлаш иш­лари икки йил қаторасига тизимли равишда олиб борилган. Масалан, 2016 йили 15 500 ўқитувчи, 2016 йили эса 18 328 педагог янгиланган таълим мазмуни бўйича малакасини оширган. 

Ўша йўналишдаги иш­ларни жонлантириш мақ­садида ўтган йили Жанубий Қозоғистон ви­ло­­­яти ҳоким­лиги ва “Назарбаев Заковат мактаблари” ягона таълим  ташкилоти ўртасида ҳам­корлик меморандуми ту­зилган эди. Шунинг не­ги­зида ушбу таълим жамоа­сининг тажрибасини ўр­­га­ниш мақсадида Шим­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кент шаҳридаги иккита зако­ват мактаби база­­сида туман (ша­ҳар) услу­бият кабинетларининг методистлари учун семи­нарлар уюштирилган.

Шу билан бирга 100та етакчи мактаб моде­раторлари ва туман, ша­ҳар таълим бўлими услу­биятчилари, вилоят ихти­сослаштирилган таълим муассасаларидаги 124 ўқитувчи иштирокида ви­лоят семинарлари таш­кил этилган. Услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўн беш туманда таркибига 352 ўқитувчи кирган сафарбарлик  гуруҳлари тузилди.

Таълимнинг янгиланган маз­мунига ўтиш учун 2017-2018 ўқув йилида ҳар ҳафтанинг чоршанба, жума кунлари вилоятнинг  пешқадам  ўқитувчилари онлайн тартибда ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳорат дарслари ўтказиб, илғор таж­рибаларини  ўртоқлашиб келмоқда.

Шунингдек, ўтган йилнинг би­ринчи ярмида 755 нафар физика, информатика, кимё ҳамда биоло­гия  ўқитувчиси инглиз тили курс­ларидан ўтди. Инглиз тилини ўз­лаш­тиришнинг А1А2; методик В1В2 даражасига эришиш ишлари юритилди.

Натижада, В2 даражасини эгал­лаб, инглиз тилида дарс берган ўқитувчининг ойлик маошига 30 фоиз устама  қўшиладиган бўлди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-16, 10:32 613
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.