26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажлис депутатлари – Ўрдабоши туманида

ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари С. Ахметов ҳамда Ф. Қоратоев Ўрдабоши туманида бўлишди. Улар даставвал “Ордабасы құс” МЧБ фаолияти билан танишдилар.

Йилига 8 минг тоннадан зиёд курка гўшти ишлаб чиқарувчи корхонада бугунги кунда 420 фуқаро доимий иш билан таъминланган. Биродарликнинг бош директори М. Тағаев халқ ноибларига иш жараёни ҳақида батафсил гапириб берди.

Бу ерда ҳозирги кунда “Дәмді ет” белгиси билан 80 турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Маҳсулот ички бозордан ташқари, Россия, Қирғизистон давлатларида сотилмоқда. Корхона раҳбари Ўзбекистон билан шартнома тузиш ҳам режаланаётганини маълум қилди.

Сўнг, Мажлис депутатлари “Александровский сад” МЧБнинг интенсив боғига боришди. Бу ерда 2016 йили 17 гектарга олма кўчатлари экилиб, томчилатиб суғориш усули қўлланилмоқда. Биродарлик директори Б. Тағаев ўтган йили яна 2 гектарда ёнғоқзор барпо этилганини, олма боғининг дастлабки ҳосилини олганини ҳам айтиб ўтди.

Халқ ноиблари Темирландаги Қажимуқан номидаги вилоят спорт музейига кириб, дашт ботири Қажимуқан Мунайтпасовнинг ҳаёти билан танишиб, эсдалик китобда дастхат қолдиришди.

Хизмат сафари туман ҳокимлигида фаоллар билан учрашувга уланди. Йиғилишни туман ҳокими Р. Қайипжанов очиб, олиб борди. 

Халқ ноиблари Элбоши Мактубидаги 10та асосий устувор вазифалар ҳақида суҳбатлашиб, иштирокчиларнинг қатор саволларига жавоб беришди. 

М. ЭЛТОЕВА, 2018-01-16, 10:35 621
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.