26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақа раҳбари Бош муфти билан учрашди

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфти Серикбай Сатибалдиули билан учрашди.

Учрашув чоғида икки томон жамиятда шаклланган диний келишув ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш, имомларнинг билими ва тажрибасини ошириш, ёт оқимларга кириб кетган ёшларни анъанавий динимизга қайтаришга ёрдам бериш ҳақида фикр алмашдилар. 

Вилоятда диний вазиятнинг барқарор эканлигини таъкидлаган минтақа раҳбари Элбошининг оқилона сиёсати натижасида бугунги кунда юртимиз дунёга тинчлиги ва бирдамлиги ярашган, кўп конфессияли давлат қаторида танилаётганини қайд этди. 

– Бугунги кунда вилоятда 11та конфессияга кирадиган 60та диний бирлашма фаолият юритмоқда. Минтақамизда дини бошқа бўлса ҳам тилаги бир турли этнос вакиллари тотув ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришади, – деди вилоят ҳокими.

Ўз навбатида Бош муфти диний таълим масаласига алоҳида тўхталиб, ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия бериш – долзарб масала эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у мусулмонларнинг маънавий эҳтиёжларини тўлақонли қондириб, ёт диний оқимлар ақидалари тарқатилишининг олдини олиш мақсадида жамоатчилик билан биргаликда иш олиб бориш зарур эканлигини етказди.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-01-16, 10:37 628
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.