26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистонча консалтинг маркетплейс Европада ишга туширилади

Яқинда корхоналар, заводлар ва фабрикалар рақамли технологияларни тарғиб этиш ҳамда бу ишга малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида G-Global бизнес-порталининг консалтинг базаси ишга туширилади. Бу лойиҳа Эстония Парламенти депутати, Марказчилар партиясининг бош котиби Михаил Корбуга тақдим қилинди.

Депутат ҳозирги дунёвий иқтисодиёт одам имкониятлари сифатига талабни кучайтираётганини айтди. “Янги корхоналар ва трендларнинг пайдо бўлиши турли мамлакатларнинг меҳнат бозорида тажрибали мутахассисларга эҳтиёж туғдиради”, дейди у.

Шу муносабат билан корхоналарни малакали кадрлар билан таъминлаш, таҳлилчилар, сармоядорлар ва лойиҳа ташаббускорлари ўртасида ўзаро муносабатлар ўрнатиш бўйича G-Global бизнес-портали халқаро дастури тайёрланди.

 G-Global бизнес-порталининг халқаро гуруҳи таҳлилий хизматлар учун маркетплейс ташкил этмоқда. Яъни марказлаштирилмаган блокчейн протоколларида кўрсатилган ўзаро ҳаракатлар тамойил жиҳатидан янги дастури тузилади. G-Global Business Portal дастурининг иш механизмлари ўзаро ҳаракатлар бўйича маслаҳатчилар, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Эрик Маскин ва Алвин Рот кўмагида ташкил этилган. 2017 йилнинг ноябрида G-Global бизнес-портали лойиҳасининг менежери Денис Циро Гарвард университетида Алвин Рот ҳамда Стэнфорд университетида Эрик Маскин билан Эстониядаги дастурни ривожлантириш ҳақида шартнома имзолашди.

М. УСМОНОВА, 2018-01-16, 10:39 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.