26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят хокими элимизнинг энг яхши медиаторини қабул қилди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев 2017 йил якунига кўра энг яхши медиатор деб топилган ҳамюртимиз Лаура Ақшегирова билан учрашди. Мулоқот чоғида мамлакатимиздаги медиация институтини ривожлантириш ва унинг самарасини ошириш масалалари муҳокама этилди. 

Шу билан бирга 2017 йил декабрь ойида Астана шаҳрида ўтган танловда энг яхши деб тан олинган вилоят медиация ваколатхонасининг келгуси иш режаси муҳокама қилинди.

– Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида низоларни чуқурлаштирмай ҳал этиш воситаси сифатида медиация тизими қўлланилиб келади. 2011 йил 28 январда мамлакатимизда “МЕДИАЦИЯ тўғрисида” Қонуни қабулланди. Мана, шундан буён ушбу Қонунга мувофиқ Қозоғистонда низоларни муроса йўли билан ҳал этишнинг янги усули амал қилади. Ушбу усул ўзининг самарасини бериб келмоқда. Қолаверса Жанубий Қозоғистон медиация ваколатхонаси мамлакатимизда энг яхши деб тан олинди. Шу боисдан келгусида ҳам ҳормай-толмай меҳнат қилишларингизга тилакдошман, – деди Жансейит Туймебаев. 

 Бугунги кунда “Медиацияни ривожлантириш маркази” республика жамоат бирлашмаси медиация институтининг ишини жонлантириб келмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда 700дан зиёд касбий медиатор фаолият юритмоқда. 

“Медиацияни ривожлантириш маркази” республика жамоат бирлашмасининг Жанубий Қозоғистон вилоят филиалида 26 нафар касбий медиатор ишлайди. Мутахассислар бир йил давомида 5 мингта ишни кўриб чиқиб, уларнинг ижобий ҳал этилишига таъсир кўрсата олган. 

Учрашув давомида ҚР “Медиацияни ривожлантириш маркази” республика жамоат бирлашмасининг вакили минтақа раҳбари Жансейит Туймебаевга бирлашма раиси номидан “Алғыс хат” топширди. 

Бугунги кунда мамлакатимизда судьялар томонидан низоларнинг айрим тоифалари бўйича келишмовчиликларни медиация тартибида судгача ҳал қилиш юзасидан пилот лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу сабабли суд жараёнларида судьялар даъвогар ва айбланувчи томонларни медиация тартибига мурожаат қилишга чақиради. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-16, 10:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.