26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактубдан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди

“Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида Президентимизнинг жорий йилги “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” анъанавий Мактубини маҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтди.

Тадбирда олимлар, жамоат ташкилотлари ва этномаданият бирлашмаларининг аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда Мактубда белгиланган индустрия, янги технология, агросаноат, транспорт-логистика, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, молиявий шўъбани қайта янгилаш, одам салоҳияти, қонун устуворлиги, коррупцияни жиловлаш, рақамли технологияларни ривожлантиришга оид 10та вазифани бажариш йўллари муҳокама қилинди. 

Уни вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Муратали Қалмуратов олиб борди. 

Тадбир давомида вилоят ассамблеяси қошидаги илмий-тадқиқот гуруҳининг аъзоси С. Қўрғонова, ЖҚДУ профессори, фалсафа фанлари номзоди А. Турашбековларнинг маърузалари тингланиб, ҚХА қошидаги Оналар кенгашининг раисаси Б. Кўмекбаева, вилоят славян этномаданият бирлашмасининг раисаси М. Лимаренко ва вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси ёшлар қанотининг раиси 

А. Сотволдиевлар фикр-мулоҳазалар билдиришди. 

Президент Мактубида айтилишича, муҳим вазифаларни амалга ошириш орқали Қозоғистоннинг дунё миқёсидаги ўрни белгиланди. Шундай экан, буларнинг барчасини бажариш учун жамиятга билимли, интернет тизимини мукаммал ўрганган ёшлар керак. Замонавий технологияларни, инглиз тилини чуқур ўрганиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири. Компьютер технологияси ривожланган бу замонда ҳаммамиз бор билимимизни ишга солишимиз керак. Зеро, ёшлар келажагимиз пойдевори, юртимизнинг гуллаб-яшнаши ҳам бизнинг қўлимизда, – деди Алишер Сотволдиев “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти томонидан чоп этилган “Элбоши Мактублари – тарққиёт кафолати” китобини Ассамблеяга тақдим этаркан.

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2018-01-16, 10:43 731
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.