26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон дипломатияси учун самарали йил

Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзолиги даврида 61та резолюция қабул қилинди.

Мамлакатимизнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида муваққат аъзо бўлиб фаолият юритаётганига бир йил тўлди, январь ойидан бошлаб эса ўз тарихида илк бор ушбу нуфузли халқаро ташкилотга раисликка сайланди. 

Ўтган йил Қозоғистон дипломатияси учун самарали йил бўлди. Чунончи, Қозоғистоннинг жаҳонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш борасидаги ташаббуси минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилди. 

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев томонидан илгари сурилган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги ташаббус жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан кенг қўллаб-қувватлангани ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётгани ҳам жаҳон ОАВда батафсил ёритилмоқда.

БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида турли йилларда жаҳонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга оид долзарб масалалар кўтарилди. Узоқ давом этган музокаралар туфайли минглаб одамларнинг тақдири ҳал этилди. 2017 йилда қозоғистонлик дипломатларнинг жаҳонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатлари юксак самара берди. Жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш, Сурия жараёни, халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотик моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш борасидаги таклиф ва ташаббуслар халқаро миқёсда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Шундай қилиб, ўтган йили БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди ва Қозоғистон ўзига юкланган вазифани шараф билан бажариб, сиёсий етуклик синовидан муваффақиятли ўтди. 

«Казахстанская правда» материаллари асосида, 2018-01-16, 10:44 651
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.