26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ким айбдор?

Янги маҳаллага иккита қўшни кўчиб келди.  Улардан бирининг уйида ҳар куни жанжал.  Иккинчи қўшни тотув ва сокин яшар экан. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қила бошлабди.  Бир куни  урушқоқ аёл эрига деди: 

– Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч жанжаллаш­­­­майди. Ёки уришсалар ҳам ташқарига эшит­тиришмайдими?

Урушқоқ аёлнинг эри яширинча, тинч оиладаги аҳволни кузата бошлади. 

Аёл даҳлизда пол юваётган экан, бир вақт телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кет­ди. Шу пайт хожаси бир нарсасини унутиб қол­дирган эканми,  уйига шошиб кирди-ю,  йўлакчада қол­ди­рилган тоғорага қоқилиб, сувни ағдариб юборди. 

“Ҳаммаёқ шалаббо бўлди. Ана, тамом, ҳозир жанжал бўлади!» – деб қўшниси қувониб кетди.

 Шу вақт ичкаридан  оила бекаси югуриб чиқдида: «Узр бегим, мен айбдорман. Тоғорани бепарволик қилиб, оёқ остида қолдирибман»,  – деса, хожаси «Ҳечқиси йўқ, бекам, мен ўзим айбдорман. Оёқ остига қараб киришим  керак  эди» деди. 

Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди. 

– Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим... 

– Нимани тушундингиз?

– Уларнинг уйида фақат айбдорлар яшар экан. Бизнинг уйимизда эса фақат айбсизлар.             

Ж. ДОНИШ, 2018-01-17, 22:25 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.