26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муҳим масалалар – Сенатор эътиборида

ҚР Парламент Сенати депутати Али Бектаев Сайрам туманида сайловчилар билан учрашди. Даставвал, у Оқсувкентдаги “Баракат” масъулияти чекланган биродарлик тасарруфидаги икки гектар майдонни эгаллаган иссиқхонани бориб кўрди. Туркия технологияси асосида помидор, бодринг етиштиришга ихтисослашган иссиқхонадан ҳар олти ойда 250-300 тонна  маҳсулот вилоят маркази ва бошқа ҳудудларга жўнатилади. 

Шундан сўнг сенатор ту­ман ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар билан уч­рашди. Ҳоким Б. Мамаев олиб борган йиғилишда Али Абди­каримули Элбошимизнинг “Тўртинчи саноат инқилоби ша­ро­итларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида тилга олинган рақамли техно­логияларни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтариш, йўл логис­тикасини тараққий эттириш  орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиш­тирибгина қолмасдан, уларни янги технологиялар асосида қайта ишлаб, чет элларга сотиш сингари муҳим масалаларни тилга олди, Сенатда қабул қили­наётган қонун лойиҳаларига тўхталди.

Учрашувда, шунингдек, сена­тор ҳамюртлар томонидан бе­рилган тиббий суғурта жам­ғармаси, тадбиркорларга ис­­сиқхоналар қуриш учун ер участ­­­­калари ажратиш, таълим тизи­­­мидаги ўзгаришлар ва бошқа масалаларга оид саволларга муфассал жавоб қайтарди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-01-17, 22:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.