26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Республика олимпиадаси ғолиблари

Янги – 2018 йилни Зуппархон Чолдонов бошчилигидаги «Иқон» умумий ўрта мактаби жамоаси зўр қувонч билан кутиб олди. Маълумки, ушбу илм маскани бир неча йиллардан бери қозоқ тили, ўзбек тили ва адабиёти фанларидан вилоят ва республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. 

2018 йил 4-6 январь кунлари Шимкент шаҳрида ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика йўналишлари бўйича республика олимпиадасининг 3-босқич фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Мактабимизнинг 11-«А» синф ўқувчиси Зулфина Абдураҳмонова ўзбек тилидан, Ҳусан Аминжонов информатикадан директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари Махсуда Мамадалиева раҳбарлигида вилоят олимпиадасида қатнашдилар. 

З. Абдураҳмонова ўзбек тили, адабиётидан фахрли I ўринни эгаллаб I даражали диплом билан, Ҳ. Аминжонов III ўринни эгаллаб, диплом билан тақдирландилар.

Зулфинанинг муваффақиятларида устози Муҳтарам Султонованинг ҳиссаси катта бўлди. Ўзбек тили ва адабиёти фани билимдонларидан бири Муҳтарам шогирди Зулфинага бир неча йиллар давомида ўзбек тили грамматикасидан мукаммал сабоқ бериб, унинг ёзма саводхонлигини оширишга, эссе ёзишни батафсил ўргатгани қўл келди. Тиришқоқ, билимга ташна Зулфина I турда ижодий қобилиятини ишга солиб, II турда берилган 5та топшириқни хатосиз бажариб, олимпиадада ўзининг қобилиятли ўқувчи эканлигини кўрсата олди.

Информатика фани ўқитувчиси Шоҳида Абубакированинг тинимсиз меҳнати туфайли 

Ҳ. Аминжонов берилган мураккаб мисолларни компьютер орқали бажариб, тенгдошларидан ажралиб турди ва совринли III ўринни эгаллади.

Янги йилнинг дастлабки кунларидаёқ «Иқон» умумий ўрта мактаби жамоасига улкан зафарлар келтирган ўз фанининг усталари ва билимдон шогирдларга ижодий баркамоллик тилаб қоламиз. 

Жамила ЗИЁВУДДИНОВА, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 2018-01-19, 19:08 247
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.