26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
7 МАЙ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

1992 йилдан бошлаб Қозоғистонда 7 май Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади. Қозоғистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Бош қўмондони Нурсултан Назарбаев 1992 йилнинг айнан шу куни миллий армияни ташкил қилиш тўғрисидаги фармойишга имзо чеккан.

2012 йил 4 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти “Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида”  Қозоғистон Республикаси Қонунига қўшимча киритган. Шу қарорга мувофиқ, 7 май байрам куни деб эълон қилинган ва дам олиш куни ҳисобланади.

Бу кун – қозо­ғистонликлар­нинг қаҳрамонона жасоратини ва Ватанни ҳимоя қилувчиларни улуғловчи байрамдир. Мазкур байрам Қозоғистон Қуролли кучларининг нуфузи ва обрўсини нафақат юртимизда, балки чет элда ҳам оширишга хизмат қилади. 

7 май куни соат 11.00да пойтахтдаги “Қозоқ эли” майдонида ҳарбий намойиш ўтади. Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг намойишида ҳарбий техника, қурол-яроғлар, қозоғистонлик аскарларнинг касбий маҳорати, умуман, миллий армиянинг бутун салоҳияти кўрсатилади. 

Ҳарбий намойишда 2,5 минг ҳарбий, 250та техника, 75дан зиёд самолёт ва вертолётлар иштирок этади.     

, 2017-05-06, 15:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.