26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тозалик – саломатлик гарови

Таҳририятнинг Туркистон бўлимига мамлакатимизнинг Шимолий вилоятида меҳнат қилаётган эскииқонлик йигитдан электрон мактуб келиб тушди. 

Қуйида қадрдон қишлоғининг бугуни ва келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган муштарийимизнинг мулоҳазаларини баён этмоқдамиз.

Қозоғистоннинг маънавий марказига айланган Туркистон шаҳри таркибидаги Эски Иқон қишлоғи кундан-кунга ободонлашиб, шаҳардан фарқи камайиб бормоқда. Кўплаб савдо марказлари, ёшлар сайлгоҳлари очилмоқда. Хуллас, барча соҳада ривожланиш бор. Лекин тозалик масаласи четда қолиб кетмоқда. Кўчаларимизда чиқиндилар, шиша, елим халта каби ахлатлар кўп. Улар ҳар ерда сочилиб, қишлоғимиз кўркини бузмоқда. 

Тозаликка аҳамият қаратадиган вақт келди, менимча. Бу ишни назорат қиладиган, қишлоқ уйларидан кундаликда чиқадиган чиқиндиларни доимий равишда тозалаб турадиган ташкилот керак, деб ўйлайман. Худди шаҳардагидек, белгиланган вақтда тозалик ишлари олиб борилса, ахлат қишлоқ чеккасидаги белгиланган жойга тўпланса, қишлоғимиз янада обод ва тоза бўларди.

Бу мавзу шу кунларда соғлом ҳаёт учун, қишлоғимиз учун жуда зарур, долзарб. Катта савдо марказлари олдида чиқинди ташлайдиган темир қутилар ўрнатилса, мақсадга мувофиқ бўларди. 

Бу ишларни амалга ошириш учун менга қўллов керак, ҳар қандай қийинчилик бўлса ҳам, енгиб ўтишга ҳаракат қиламан. Ҳар ойда тозалик учун қанча пул тўлашини ҳар оиладан қанча пул олиш, ҳар оила қанча ахлат чиқариш керак, тозалик ишлари қанча кун олиб борилади, буларнинг ҳаммасини кўпчилик бўлиб ҳал қилсак.

Келажакда Хитойдан ахлатни қайта ишлайдиган станоклар олиб келиб, табиатга зарарли чиқиндиларни, шу жумладан елим идишлар, шиша ва картонни қайта ишлаб, улардан керакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керак. Табиатда одамзод учун жуда хавфли бўлган ахлатлар – автомобиль мойи, автол, нигрол, радиация таратадиган чиқиндиларни ёқиш, йўқ қилиш ишларини амалга ошириш ниятларим бор.

Халқим учун, қишлоғим учун, Ватаним учун хизмат қилишга тайёрман.

Элзод МАВЛОНОВ, 2018-01-19, 19:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.