26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Онамнинг ўгитлари” мақоласини ўқиб...

“Жанубий Қозоғистон” рўзномасининг 2017 йил 25- ноябрь сонида эълон қилинган Саодат Шарифбоеванинг “Онамнинг ўгитлари” бадиасини ўқир эканман, ниҳоятда таъсирландим. 

Она бор – олам мунаввар. Кўнгил тўқ, рўзғор бутун, фарзандларнинг эртаги куни учун хавотир йўқ. Барча оналар ўз фарзандларини катта ҳаётга тайёрлаб борадилар. Йўл-йўлакай ўгит ва насиҳатлар бериб, тўғри йўлга соладилар. “Онамнинг ўгитлари” мақоласини ўқир эканман, муаллифнинг онасини таниганим, суҳбатдош бўлганим сабаб, онахоннинг жонли сиймоси кўз олдимда гавдаланди. Асардаги аёл – она образи кўплаган ўзбек аёлларининг прототипидир. Ўзбегимнинг орасида тиниб-тинчимаган, рўзғорида саранжомликни хуш кўриб, фарзандларига покизаликни сингдиришга ҳаракат қиладиган оналаримиз, бувиларимиз жуда кўп. Жуссасига сабрдан либос кийган муштипарларимиз фарзандларини болалигидан уй тутишга ўргатиб, келажакка тайёрлаб борадилар. Бизнинг халқимизга хос бўлган ушбу миллий қиррани муаллиф жуда чиройли, жонли тасвирлай олган. 

Бу мақола онасининг тўғри тарбиясидан миннатдор фарзанднинг сел бўлиб қуйилиши бўлса, эҳтимол. Мақолани ўқиганимда, мен адабий танқидчи эмасман-у, аммо беихтиёр Ўткир Ҳошимовнинг асарлари ёдимга тушди.

Ота-онасининг миннатдор, солиҳ фарзанди бўлган 

С. Шарифбоевага ижодий баркамоллик тилайман, долзарб, қизиқарли мавзуларда қалам тебратишига тилакдошман.          

Озодахон МУСАЕВА, А. Чехов номидаги 21-сонли мактаб ўқитувчиси, 2018-01-19, 19:14
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.