26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мактабдаги мароқли учрашув

ёки Уч йил аввал ўтган тадбир таассуротлари

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан 2015 йили май ойининг биринчи ўн кунлигида мактаб мажлислар залида Кориз қишлоғида таваллуд топган машҳур адиб, ёзувчи, таржимон Носир Фозилов билан учрашув ўтказганимиз, мароқли суҳбатдан қониқиш олганимиз куни кечагидек ёдимда. Йиғилиш залига шаҳар ва қишлоқлардан устозлар, ёзувчи, шоирлар кўплаб келишди. Носир акага саволлар билан мурожаат этишди. Ёзувчи Қулбек Ергўбекнинг пайғамбар ёши тадбирига ҳамкасблари Абдураҳим Пратов ва Меҳмонқул Исломқуловлар ҳамроҳлигида ташриф буюрган Носир ака билан учрашувимиз, афсуски фонийдаги сўнггиси экан. 

Кўп яхши ҳангомалар айтилди, хусусан, у киши «Шарқ юлдузи» журналида масъул котиб бўлиб ишлаб юрган пайтларида Қуръони Карим китоби арабчадан ўзбекчага ўгирилиб, китоб ҳолида нашр этилганини ҳам Носир ака таъкидлаб ўтганди. 

Учрашув самимий, ҳароратли, сидқидилдан бўлган эди. Бир соатдан зиёд давом этган тадбирдан бир олам таассурот, маънавий озиқ олганимиз рост. Биз Носир ака билан ҳамиша фахрланамиз. Унинг хотирасини қалбимизда абадий сақлаймиз. 

Суратларда: адиб Н. Фозиловнинг кифтига мактаб директори тўн ёпмоқда; Носир Фозилов умр йўлдоши Муборак янга билан мухлислари ва меҳмонлар даврасида.

Дадахон ЖАЛИЛОВ, Э. Иззатуллаев номли мактаб директори, 2018-01-19, 19:16 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.