26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Биз Ҳамза номли мактабда ўқиганмиз

Жорий йил январь ойининг 13-санасида атоқли, ардоқли адибимиз Носир Фозилов оламдан ўтди. Мен якшанба куни йўлга отланиб, Тошкентнинг Чилонзоридаги Носир ака хонадонига бориб, умр йўлдоши Муборак янга, фарзандлари Хондамирга ҳамдардлик билдирдим. 

Раҳматли оғамиз Тошкент шаҳридаги Чиғатой қабристонида ўзбек халқининг атоқли, машҳур адиблари, шоирлари Одил Ёқубов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлар қаторига дафн этилибди. 

Носир акани олтмиш йилдан буён биламан ва ҳурмат қиламан. Биз бирга жорий йили 100 ёшга тўладиган Туркистондаги Ҳамза номли мактабда ўтган асрнинг 50-йилларида ўқиганмиз. Адабиётдан устоз Робия опа Норметова дарс берарди. Мактабга Аҳмад ака Анорбоев раҳбарлик қиларди. Шу даргоҳда олган билимларимиз туфайли элга танилдик. 

Носир ака 89 йил умр кўрган бўлса, шунинг асосий қисмини адабиётга, ижодга, таржима соҳасига бахшида этди. Устозлари Абдулла Қаҳҳор ва Миртемир Турсунов қўллаб- қувватлаб, тўғри йўл кўрсатган эдилар. Шу кишилардан кўп яхшиликлар кўриб, ўзи ҳам кўп яхшиликлар қилишга ўрганди. Ақл ақлдан қувват олади деганлари шу бўлса керак. Адибнинг нодир китоблардан иборат бой кутубхонаси Туркистондаги туркий халқлар кутубхонаси жавонидан жой олган. Ёш авлод шу маънавият сарчашмаларидан баҳраманд бўлса, Носир акани, унинг ижодини ёд этса, нур устига нур бўлар эди. 

Суратда: Носир Фозилов шогирдлари, ҳамкасблари ва мухлислари билан «Жанубий Қозоғистон» газетасининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда.

Эрназар РЎЗИМАТОВ, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, 2018-01-19, 19:18 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.