26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятимизга 482 млрд. тенге сармоя жалб этилган

Жанубий Қозоғистон ви­лоятида 2017 йил якунига кўра сармоя миқдори 482 млрд. тенгени ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 20,2 фоизга ортган. 

Ушбу кўрсаткич бўйича вилоятимиз республикада биринчилар қаторида. Бу ҳақда вилоят Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят иқ­ти­содиёт ва бюджетни режа­лаштириш бошқармаси раҳ­бари Арман Сабитов маълум қилди.

 

Шунингдек, саноат маҳсу­лоти ҳажми 858,5 млрд. тенгега етиб, 2016 йилга нисбатан 102,1 фоизни ташкил этган. Нотиқнинг таъкидлашича, Жанубий Қозоғистон вилоя­тида индустрлаштириш, иқти­содиётни диверсифи­кация­лаш ва ишлаб чиқариш­ни ривожлантиришга катта эъти­бор қаратилмоқда.

– 2017 йили минтақамизда Индустрлаштириш харитаси доирасида 18та лойиҳа амалга оширилиб, 36,5 млрд. тенге сармоя жалб этилди. 2017 йили фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг сони 180 минг­тага яқинлаб, вилоятимиз рес­­­­­­­­­­­­­­­публикада пешқадам бўлди, – деди А. Сабитули.

Бундан ташқари, “Бизнес­нинг йўл харитаси – 2020” давлат дастури доирасида 2017 йилда 285та лойиҳа амалга оширилиб, 2 032 иш ўрини очилган.

Бошқарма раҳбарининг маълум қилишича, 2017 йи­ли 93 мингдан зиёд ки­ши “Самарали иш билан таъминлашни ҳамда омма­вий тадбиркорликни ривож­лантиришнинг 2017-2021 йил­ларга мўлжалланган дас­тури” билан қамраб олиниб, режа 44,8 фоизга ортиқ бажарилди. Шунингдек, ўтган йили 83 мингга яқин янги иш ўринлари очилган.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2018-01-20, 09:54 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.