26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мактубдаги вазифалар тўлиқ амалга оширилади

Шимкент шаҳридаги “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғини ўтди. 

Минтақа раҳбари раислигидаги мажлисда бошқармалар раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари, маслаҳат депутатлари, фахрийлар, зиёлилар, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. Тадбирни вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев очиб, жорий йилги Мактуб мамлакат тараққиётига шиддат берадиган янги дастурларни қамраб олганини таъкидлади.

Йиғилишда Элбоши Мактубида белгиланган топшириқларни амалга оширишда вилоят ижро органларининг вазифалари тилга олинди. Вилоят ҳокими ўз сўзида Давлат раҳбари таъкидлаган 10та устувор йўналишнинг ҳар бири вилоят иқтисодиёти билан тиғиз боғлиқлигини айтиб, Мактубдан келиб чиқадиган вазифаларга атрофлича тўхталди.

– Элбоши Мактубида белгиланган масалаларга асосланган ҳолда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва сиёсий барқарорликни таъминлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. Бугунги кунда аниқ чора-тадбирлар ва вазифалар белгилаб олинди. Биринчи йўналиш бўйича вилоятимиз Қозоғистоннинг индустрлаштириш ва технологияларни татбиқ этишда фаоллик кўрсатиб, вилоят аҳлининг рақобатбардошлиги кучаймоқда. Минтақамизда индустрлаштириш харитаси доирасида 1,3 трлн. тенгени ташкил қиладиган 137та лойиҳа амалга оширилмоқда, натижада 18 мингдан зиёд иш ўринлари очилади. 

- 2018 йили вилоятимизда “Индустрлаштириш харитаси” доирасида замонавий 9та ло­йиҳа жорий эти­лади, – деди Жансейит Қансейитули.

Минбарга кўтарилган Жа­моатчилик кенгаши раиси, вилоят маслаҳати депутати Ўмирзақ Мелдеханов мамла­кат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга ҳужжатни тарғиб қилишда барчани фаолликка чақирди. 

ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги ЖҚВ департаменти раҳбари Али Кўмекбаев эса самарали давлат бошқаруви, жино­ятчиликка қар­ши курашга оид фикрларини ўртоқлашди.

Жанубий Қозоғистон вилоя­тининг фахрий фуқароси, жамоат арбоби Рўзақул Холму­родов, Мақтаарал тумани фах­рий фуқароси Тўйим Жунисов, “Южный Казахстан” газетаси бош муҳаррири Марина Ли­маренколар ҳам Мактубга доир фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мажлисда Элбоши Мак­тубини ҳудудимизда тарғиб қилиш ва тушунтириш бўйича махсус қарор қабул қилинди. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Мактубни вилоят аҳлига ту­шунтириш учун ахборот-тар­ғибот гуруҳларини ташкил қи­либ, медиа-режа тайёрлашни топширди.

Шунингдек, вилоят иқти­содиёт ва бюджетни режалаш­тириш бошқармасига жорий йилнинг 25 январигача Мактубда белгиланган 10та вазифани вилоятимизда амалга ошириш бўйича барча соҳалардаги таклифларни жамлаб, вилоят даражасидаги чора-тадбирлар режасини тасдиқлашни топ­ширди

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ сурати, 2018-01-20, 10:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.