26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятимизга Т. Қулибаев ташриф буюрди

Жанубий Қозоғистон вилоятига “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси президиумининг раиси Тимур Қулибаев иш сафари билан келди. Жанубийқозоғистонлик тадбиркорлар билан маҳаллий бизнесдаги мураккаб масалаларни ҳал этиш мақсадида уюштирилган сафар доирасида ишчи гуруҳ Ўрдабоши туманидаги “Ордабасы құс” МЧБда бўлди.

“Ордабасы құс” компанияси – Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидаги энг замонавий мажмуалардан бири. У Қозоғистон ҳамда Марказий Осиё бўйича биринчи ва ҳозирча ягона курка ўстирадиган лойиҳа ҳисобланади. Мажмуада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 40 фоизи Евроиттифоқ элларига экспорт қилинади.

Корхонанинг эндиги режаси – омихта ем ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган деҳқон хўжаликлари ва корхоналар ҳамда парранда гўштини қайта ишлайдиган ширкатларни ўз ичига оладиган минтақавий кластер қуриш. Келгусида бу ерда ҳудуди 50 гектарни ишғол этадиган 25та парранда фабрикаси бунёд этилади. “Ордабасы құс” курка озуқасини ўзи ташиб, ветеринария хизматини ҳам ўзи кўрсатади. Паррандачилик мажмуаси ўстирилган куркаларни сотиб олади. Шундай қилиб, улардан 10 минг тонна парранда гўштини етиштириш режаланмоқда. 

Кластер барпо этиш учун замонавий қишлоқ қуриш тавсия этилмоқда. Унда яшовчилар юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришда меҳнат қиладилар.

Шундан кейин Тимур Қулибаев ЖҚВ Тадбиркорлар палатаси минтақавий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида қатнашди. Учрашувда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, Миллий тадбиркорлар палатаси Бошқаруви раиси Абилай Мирзахметов, минтақавий кенгаш аъзолари, салоҳиятли корхоналар раҳбарлари, бизнес-ҳамжамиятлар, банклар ва молия институтларининг вакиллари, шунингдек, товар ишлаб чиқарувчилар иштирок этдилар.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими кўриладиган масалаларнинг долзарблигига тўхталиб, жанубий минтақа учун тадбиркорларнинг иқтисодиётимизга қўшадиган ҳиссаси ўта муҳим эканини айтди.

– 2016 йилнинг якуни бўйича саноат корхоналари томонидан 776,8 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич бўйича вилоят республикада 3-ўринни эгаллади. Индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури бошлангандан буён вилоят бўйича Индустрлаштириш харитаси доирасида умумий қиймати 206,6 млрд. тенге, 9,5 минг янги иш ўринини ташкил этадиган 159та лойиҳа амалга оширилди. Умуман олганда, Сизлар қурган тадбиркорлик иншоотлари биздаги аҳолининг фаоллиги ва минтақа ёрқин сармоявий имкониятларининг далилидир. Шундай экан, бугунги йиғилишда муҳокама қилинадиган масалалар вилоятнинг жадал ривожланишига улкан ҳисса қўшиб, бизнеснинг Жанубда янада тараққий этишига йўл очади, деб ўйлайман, – деди Ж. Туймебаев.

Йиғилиш давомида жанубийқозоғистонлик тадбиркорлар тез-тез дуч келадиган муаммолар айтилди. Масалан, бизнесменлар ун чиқарадиган корхоналар унни ноль миқдорда экспорт қилиш пайтида ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи)ни қайтариб бериш масаласини кўтариб, субсидия бериш каби қатор муаммоларни таҳлил қилдилар.

“Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси президиумининг раиси айтилган масалаларнинг барчаси палата йиғилишида кўрилиб, ҳал этилишига ишонтирди.

Ер ва инфратузилма масаласини ижобий ҳал этиш мақсадида вилоятда 11та саноат минтақаси қурилган. Бу ишлаб чиқариш майдончаларида 170га яқин лойиҳа амалга оширилаётган бўлса, шундан 66таси ҳозирги кунда фаолият юритмоқда. Шунингдек, тўқимачилик кластерини ривожлантириш мақсадида махсус иқтисодий ҳудуд барпо этилган. Ҳозирги кунда унда жами 14та лойиҳа амалга оширилмоқда, 10та лойиҳа уддаланган. Тадбиркорларга эса “ягона дарча” қоидаси асосида хизмат қиладиган “Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази” ишлаб турибди. 2016 йил натижаларига кўра 37232 хизмат кўрсатилган.

 

М. ЭЛТОЕВА., 2017-05-06, 15:35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.