26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Замондан нолиш – ношукрлик

Биз шундай дориламон замонда яшаяпмиз, нолиш ўринсиз. Борига шукр, йўғига сабр қилиб яшамоқ даркор. Нарх-наво баланд, ҳамма нарса қиммат – бу сўзларни қаердан олиб, нимага асосланиб гапиряпмиз? Ота-боболаримизда шундай сўз бор: «Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил». Бу – ҳаётнинг иссиқ-совуғига қараб умр кечир, дегани. Ана шу жиҳатга кенгроқ эътибор қаратиш даркор. 

Доимо ҳаётдан нолишнинг ўзи ношукрликдир. Ота-боболаримиз бундан ҳам оғир шароитларда ҳаёт кечиришган. Шунда ҳам Худога шукр, ейишга ноним, яшашга қурбим бор, дейишган. Ҳозир бизда ҳашаматли уйлар, хорижнинг турли қимматбаҳо қўш-қўш машиналари, 2-3тадан рангли телевизор, қиммат кийимлар, еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда.

10 яшар боладан тортиб, 80 яшар чол-кампиргача қўлларидан қимматбаҳо телефон тушмайди. Биз нега нолиймиз? Улфатчиликка, зиёфатларга қилаётган харажатларимиз ота-боболаримизнинг тушига ҳам кирмаган.

Бир яшар набирамизнинг туғилган кунига қилинадиган сарф-харажат 20-30 одамни кутишга етади. Бу қаердан келди, юбилейлар, тўйлар қиламизу, яна ҳамма нарса қиммат, деб нолиб қўямиз. 

Янги йил арафасида одамларнинг қилаётган харажатларидан оғзим очилиб қолди. 20ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳамманинг қўлида Хитойнинг портловчи мушаклари, шуни ҳам бир талай пулга сотиб олишган. Камбағал одамлар озиқ-овқатдан орттиролмайди. Замондан нолиган одамлар осмонга мушак отиб ўйнайдими? Бу замон иқтисодиётини тушуниб туриб, пулни кўкка совуриш дегани эмасми? 

Замондан нолиш – ноинсофлик. Ота-боболаримиз топганига шукр қилиб ейишган, биз эса, танлаб еймиз. Аллоҳ таоло сабрли, қаноатли одамларни яхши кўради. Бизда ана шу сабр, қаноат негадир кўринмайди. Осмондаги мушак ёруғидан роҳатлангунча, оёғинг тагига қара, оилангни боқ. Ахир ўртача мушак пулига бир талай озиқ-овқат маҳсулотлари олиш мумкин. Емай-ичмай осмонга совурилган маблағнинг барчаси ҳаром ҳисобланади. 

Шуни билиб, кўриб туриб, ҳалол пешана тери билан топган пулни исроф қилмоқдамиз. Бундан ташқари қанча ёшларимиз ана шу мушак дастидан ногирон бўлиб қолмоқда. Қанча одамнинг уйлари ёниб кетмоқда. Бу фалокатларни кўриб-билиб, яна нолиб қўямиз. Замондан нолишга ҳаққимиз йўқ, яхшилар. Бола-чақани боқиш – фарз. Мушак отиш фарз эмас. Бола-чақанинг насибасини кўкка совуриш эса инсофсизликдан бошқа нарса эмас. 

Абдужаббор АҲМЕДОВ, жамоатчи мухбир, 2018-01-22, 18:08 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.