26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарих – умримизнинг ажралмас қисми

Тарихни билиш – ўзлигингни англаш, десак, адашмаймиз. Мамла­катимиз тарихини ўргана бориб, шу юртда туғилиб ўсган ота-боболар тарихини мукаммал билиш биз, фарзандлар олдида турган долзарб масаладир. Манқуртларгина юрти, аждодлари тарихига қизиқмайди. Ҳозирги кунда ахборот воситалари жуда кўп. 

Лекин, бизнинг хаёлимиз кўпинча кераксиз ёки бачкана ахбо­­ротлар билан банд.  Ота-бобосининг исмини билмайдиганлар жуда кўплаб топилади. Қайсидир спортчини, санъаткорни айтсангиз, жуда яхши билади, ҳатто уларнинг туғилган куни ва нимага қизиқишини, қанча доллари борини айтиб беради. Буларни билгани яхши, лекин улар даража маълумотлари. 

Биринчи навбатда, она юртингни, унда туғилиб ўсган авлодингни, тарих­ни билишинг керак. Бунинг учун кўпроқ китоб ўқиш зарур. Ҳаётдан мақсад нима, ота-боболаримиз нима ишлар, хизматлар қилишди, улар қандай за­­монда умр суришди, шу даврда тўй-маъракалар қандай ўтган, каби савол­ларга жавобни китоблардан топамиз. 

Бизнинг ўтмишимизга, яъни ота-боболаримизга бўлган муносабатни кўрган авлодларимиз ҳам ана шундай муносабатда бўлишади. Биз, ота-оналар фарзандларимиз учун ҳар ишда ўрнак бўлишимиз керак. Болаларимизга мол-дунё, пул топиш ҳақида кўп га­пирамиз, йўл-йўриқ кўрсатамиз. Ўша гапларни айтаётиб, тўғри йўлдан юриб, ҳалолдан топ, бировнинг ҳақини олма, ўғрилик қилма, деб нега айтмаймиз? Ахир аждодларимз мана шу жиҳатларга катта эътибор қаратишган-ку!. Де­мак, тарихни билмасак, биз ота-бобо­­лармизнинг муносиб ворислари ҳам бўла олмаймиз. 

Ҳалол мол-дунё билан бола-ча­қа боқаётган одамлар кўп. Бу­нинг акси бўлган ёлғончилик, фитна, кўз­бўямачилик билан оила тебра­­таёт­ганлар ҳам бор. Булар кўпроқ ота-оналари ўтмишини унутганлар, десак тўғри бўлади.

 Катта ёшдаги кексалар, қариялар ота-боболарини суриштиради. Бу бежиз эмас, суриштиргач, даданг-бо­­­­­­­­бонг яхши одам эди, ҳалол, сахий одам­ларга  яхшилик қиларди, таг-тугли авлод боласи экансан, деб қўйишади. Бу яхши сўз, авлодимиз тарихига берилган муносиб баҳодир. Авлодинг яхши бўлса, у билан ғурурланасан. Бошингни эгмайсан.

Бир даврада авлод ҳақида сўз кетди. Мен ҳам шу суҳбатда қатнашиб ўтир­­ган эдим. Гапирган одам ўйла­май гапириб қўйди. Мен Амир Темир авлодиданман, деб қолди. Исбот талаб қилишган эди, жавоб беролмай, ноқу­лай аҳволга тушиб қолди. Шунинг учун тарихни, яъни етти отангни билишинг керак, деган сўз ўринли. Агар тарихни, ота-бобомизни билсак, эшитган-билганимизни далиллаган бўлардик. Ўтган даврни ҳаётимиз билан таққослаб, кўп нарсани тушунтира олардик, ҳозирги замоннинг қадрига етардик.

 Узоққа бормай, яқин 100 йилни айтадиган бўлсак, шунинг ўзида бир неча авлод ўтди. Шу даврда яшаганлар инқилобни ҳам кўрди, очарчиликни ҳам бошидан ўтказди, қатағон даврига гувоҳ бўлди. Урушни кўрди. 70 йиллик социализмда яшади ва ниҳоят, капи­тализм, бозор иқтисодиётини бошдан кечирмоқда. Жамият ўзгариб турди. Узоқни билмаёқ, мана юз йил ичидаги воқеаларнинг гувоҳи бўлиб яшаган ота-боболаримизни билиш ҳам дунё­қа­рашимизни анча ўзгартиради. Тарих­нинг ҳаётимиз бир қисми эканли­гини тушунамиз шунда. 

Бир яшар боланинг туғилган куни­ни нишонлаш одат тусига кирди. Туғ­руқ­хонадан янги туғилган чақалоқни ви­­­­­­деотасмага тушириб, тантана билан олиб келиш урф бўлди. Ёш келин-куёвни ЗАГСга 10та бир хил янги машинада олиб бориш, лимузинда узатиб олиб келиш оддий ҳолга ай­ланди. Оналаримизни ҳўкиз аравада узатиб келишган, шунда ҳам 8-10 нафар фарзандни дунёга келтирди ва уларни боқиб, вояга етказишди-ку!. 

Лимузинда олиб келган келин туғруқ­хонада битта болани зўрға туғиб, уни ҳам кўкрак сути билан боқолмай овора. Агар тарихни билганида эди... Албатта, беъмани ишларга сарф-харажат қилмаган бўларди. Бунинг ўрнига яхши уйлар қуриб, барча ша­­роит­­­­­­­ларни яратиб, ўзининг, оиласи­нинг соғлигини асраган бўларди. 

Ҳозирги замонда бировга тўғри йўл кўрсатсанг, сендан ёмон одам йўқ. Ҳамма билимдон, лекин аксига олиб, у ҳеч нарса билмайди. Агар бил­­­­ганида ўринсиз сарф-харажатга, ис­роф­гарчиликка йўл қўймасди. Замон қадрига етган одам, туғишганлар, қариндош-уруғ қадрига етган бўларди. Чунки, қийин даврда, очарчиликда умр сурган одамлар бир бурда нонни ўртада баҳам кўришган, меҳр-оқибат бор эди у пайтларда. 

Худога шукр, тўқчилик замонда яшаяпмиз, овқатга зор эмасмиз. Акани, укани чақириб, ўтганлар ёдига чой беришга ўн марта қурбимиз келади, лекин ундай қилмаймиз. Ота-онамизни, марҳум туғишганларни эслаб, яхши хислатларини тилга олиб, бир пиё­ла чой устида дилдан суҳбат қу­риш мумкин эди. Афсуски, унга вақ­тимиз йўқ, унинг ўрнига қандайдир фильмларни кўриб ўтирамиз. Оламдан ўтиб кетган яқинларимиз эсдан чиқиб кетиб, кинодаги нотаниш одамларга раҳмимиз келиб, йиғлаймиз. Қуръон тиловат қилсак, мақсадга мувофиқ бў­­лар эди. 

Ҳар бир ўтган кунимиз бевосита тарихга айланиб бормоқда. Яшаш билан бирга ҳаётимиз тарихини уйимиздаги ўғил-қизлар, келинлар, набиралар кўриб, гувоҳ бўлмоқда. Биз ўзимизнинг ножўя хатти-ҳаракатларимиз билан уларга “намуна” бўлмоқдамиз. Болаларга бер­ган тарбиямиз бизнинг ойнамиздир. Ойнага қараб, ўзимизни кўрамиз. “Аф­­­­­тинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама!” – деган сўз бор халқимизда. 

Иншааллоҳ, ойнамиз тўғри бўлсин!

Абдужаббор АҲМЕДОВ, жамоатчи мухбир, 2018-01-22, 22:39 172
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.