26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рассом ҳамюртимиз – жаҳон саҳнасида!

Сайрам азалдан донишманду олим­­лари, шоирлару санъаткорлари би­­­­­лан донг таратган. Машҳур сай­рамликлар ҳақида рўйхат тузиш ниятимиз йўқ. 

Лекин СССР Рассомлар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, Хал­қаро замонавий санъат Биен­налеси Гран-приси соҳиби, қатор хориж давлатларида кўргаз­малар уюштирган моҳир рассом Фай­­­­зулла Аҳмадалиев (Файзулла Сайрамли)нинг ҳаёти ва ижо­дига бағишланган китоб ҳақида ёзиш бурчимиздир. 

Мақолага бежиз шундай ном бермадик. Чунки, мазкур китоб инглиз, рус ва ўзбек тилларида чоп этилган. Китобнинг номи – “Файзулла АҲМАДАЛИЕВ” (FAYZULLA  AH­­­­­­­MADALIEV). Халқаро рассомлар уюшма­лари конфедерацияси ижроия қўмитаси раҳнамолигида нашр этилган улкан рисола ҳамюрт мўйқалам устасининг маҳоратли, серқирра ижодкорлигини исботлайди. Китобга Ижроия қўмита раиси Масут Фаткулин сўз­­­боши ёзган. Унда шундай жумлалар мавжуд: “Файзулла Аҳмадалиев асарларидаги сий­ратлар олами мураккабдир. Улар нафақат бу дунёнинг ишларини тушуниш қийинлигида, балки инсон шахси ва унинг ички дунёсини синчковлик билан кузата олишда намоён бўлишида, уларни ўзида ҳис қила олиши ва айни пайтда афсонага айланган ўтмиш, миллийлик ва замонавийликнинг ўзаро уйғунлигида кўринади.

Рассом асарлари аллегорияларга бой. Дарвеш ва жаҳонгашталар сийрати, инсон ва унинг ўз руҳий оламини топиш ва бу йўл­­­­­­даги изланишлар фалсафа – тасаввуфга асосланган анъаналарни давом эттириш ва руҳ камолотининг олий кўринишига урғу сифатида талқин қилинади”.

Албатта, ҳамюртимизнинг ана шундай юксак даражага эришишида унинг туғилган юрти, болалик, ўқувчилик даврлари ўтган замин катта роль ўйнаган, десак муболаға бўлмайди. 

“Идрок санъати” мавзусида китобга кириш сўзи ёзган санъатшунослик фанлари доктори Нигора Аҳмедова Файзулла Аҳмадалиевнинг ижодига батафсил тўхталган. У шундай бош­ланади: “Ф. Аҳмадалиев Ўзбекистоннинг миллий санъат олдида турган долзарб маса­лаларни яхши идрок қилувчи, миллат руҳият илдизларини жиддий талқин қила оладиган, чуқур руҳий ўзлигига эга ва кундалик ҳаётни фақат унгагина хос бўлган тушунча билан англовчи етук рассомлари сирасига киради”. 

Фан докторининг рассом ҳамюртимизга бундай юксак баҳо бериши бежиз эмас. Чунки, унинг асарлари Германия, Марокаш, АҚШ, Франция, Россия, Малайзия, Қозоғистон, Ни­дер­ландия, Швейцария, Италия, Корея давлатларида уюштирилган кўргазмаларда муваффақиятли намойиш этилган. 

Н. Аҳмедова мўйқалам устасининг фикрлаш услуби, тасаввури ҳақида гап юритаркан, унинг киндик қони томган – Сайрамга ҳам тўхталиб ўтади.

“Юқорида таъкидланганидек, туғилган ва болалиги ўтган “юрт хотираси” жуда катта аҳамиятга эга эди. Бу унча катта бўлмаган Сайрам шаҳри халқлар томонидан алоҳида эҳтиром билан – ноёб бир ҳудуд сифатида қадрланади. Унинг ҳар бир қарич ерида кўплаган муқаддас қадамжолар мавжуд. Ав­лиёлар, дарвешлар, зиёратчилар қадами етган бу юрт ҳар бир жилғаси, дарахти билан муқаддаски, улар ҳақидаги сирли афсоналар, ривоятлар инсонлар қалбидан оқиб ўтадиган ва изсиз йўқолиб кетмайдиган, билъакс ижод­кор учун кўнгил изҳорига айланадиган бу жой хотираси Ф. Аҳмадалиев ижодининг, айтиш мумкинки, ёрқин саҳифасидир”.

Нигора Аҳмедованинг “...Бу ўринда рассом ўз олдига қўйган ўта муҳим вазифаларни усталик билан ҳал қилишга эришган. У ижодининг асосий анъанавий жиҳатларини қайта кўриб чиқди, яъни асарни томошабин ўрганиб қолган шакл доирасидан чиқариб, уни янги ранг, пластик ечим ва туйғулар оламига олиб кирди.

Файзулла Аҳмадалиев ўзбек рангтасви­рининг янги талқинини яратишдаги умумий ҳаракатда янги пластик шакл орқали қандай­дир мавҳум сиймолар хотираси, маъна­вий анъаналар, хотиротлар оламига кириб бориш орқали ўзигагина хос бўлган ижод йўлини қидирди”, деган фикрлари рассомнинг ўз ижод йўли ва ўрни борлигини англатади. 

Фалсафий мушоҳадага бой асарлари билан бутун дунёни ўз асарларига теран разм со­лишга мажбур қилаётган рассомга ижодий баркамоллик, ютуқлари бунданда бисёр бўлишини тилаймиз.

 Тасвирда: Халқаро рассомлар уюшмалари Ижроия қўмитаси раиси М. Фаткулин Ф. Аҳ­­­мадалиевга VI Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналесининг Гран-присини топ­ширмоқда.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-01-22, 22:43 780
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.