26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БАЙРАМЛАР МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМЮРТЛАР!

Қадрли Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва фронторти меҳнаткашлари! Ҳурматли Ватан ҳимоячилари! Қадрли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9 май – Буюк Ғалаба куни билан чин қалбдан табриклаймиз!

Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида мудҳиш из қолдирди. Бу – XX асрда халқимиз тарихидаги энг оғир дамлар бўлди. Бизнинг ота-боболаримиз Буюк Ғалабага Она Ватанга бўлган чуқур муҳаббати, жасорати, порлоқ келажакка ишончи туфайли эришишди. Биз ватанпарварлик туйғуси баланд, фашизм устидан зафар қозонган аждодларимизнинг ворислари эканлигимиздан фахрланамиз. 

Буюк Ғалаба илк бор нишонланганига 72 йил тўлмоқда. Бироқ уруш ҳам, халқимизнинг жасорати ҳам ҳар биримизнинг хотирамизда бугунгача сақланиб келмоқда. Мустақил давлатимиз фуқароларининг ҳозирги авлоди Ватан ҳимоячиларининг номларини, уларнинг қаҳрамонона жанговар йўлини ёдда тутишлари лозим. “Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди” шиори юрагимиз тубида бир умр сақланажак.

Бугунги кунда вилоятимизда 326 нафар уруш қатнашчиси, 21 мингга яқин фронторти меҳнаткаши истиқомат қилади. Ҳозирги тинч замон учун улардан ва жанг майдонидан қайтмаган ота-боболаримиздан миннатдормиз.

Ҳурматли зобитлар ва аскарлар!

7 май – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қуролли кучларда хизмат қилган фахрийлар ва шу кунларда соҳада хизмат қилаётганларга чуқур ҳурмат кўрсатамиз. Чунки давлат, жамоат ва ҳар бир қозоғистонликнинг хавфсизлигини таъминлаётганларнинг ҳаммаси мукофот ва эъзозга лойиқ. 

Бу кун – Ватанини, унинг тарихини қадрлайдиган, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган ҳар бир фуқаро учун байрам.

Қозоғистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар Бош қўмондони Нурсултан Назарбаев таъбири билан айтганда, ҳар қандай давлатнинг мустақиллигини нафақат иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги, балки ҳарбий салоҳияти ҳам таъминлайди. Шунинг учун, ҳар бир йигитнинг Қуролли кучлар сафида хизмат қилиши – Ватан олдидаги муқаддас бурчидир. 

Барча Ватан посбонларига мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик тилаймиз! Мамлакатимиз сарҳадлари доимо мустаҳкам, осмонимиз мусаффо бўлсин! 

Мустақил Қозоғистонимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураверсин!

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби., 2017-05-06, 15:40 753
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.