26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш – Элбоши эътиборида

Жанубий Қозоғистон вилоятига Қозоғистон Республикаси Бош вазири муовини – қишлоқ хўжалик вазири Ўмирзақ Шўкеев ташриф буюрди. Элбошининг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида белгиланган тегишли йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида у вилоят қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи корхоналари ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.   

Ўрдабоши туманида у “Бөрте милка” сут фер­масида бўлди. 2,4 млрд. тенге сармоя сарф­ланган корхонада 30 одам ишлайди. Гольдштейн зотига мансуб 400 бош сигирдан йилига 4 000 тоннадан зиёд сут олинади. Минтақада ягона роботлаштирилган мажмуада энг замонавий тех­но­­логиялардан фойдаланилади. Сигир соғиш­дан тортиб, дезинфекциялашгача бўлган барча ишларни роботлар бажаради. 

Сафар давомида Ўмирзақ Шўкеев қишлоқ хўжалигига ихтисослашган хўжаликлар аъзолари  билан  учрашди. Улар пахта, маккажўхори, қоракўл етиштириш хусусида фикрларини билдирдилар. Вазир тегишли таклифлар  эътиборга олинишини айтди. 

– Бугунги кунда қишлоқ хўжалигига бе­ри­лаётган субсидия 240 млрд. тенгени ташкил этмоқда, – деди Ў. Шўкеев. – Бу – Элбоши ғам­хўрлиги туфайли. Шунингдек, Президент қиш­лоқ хўжа­лиги маҳ­сулотлари етиштиришни 2,5 баравар оширишни топширди. Жанубий Қозо­ғистонда аграр шўъба устуворлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Вилоят гўшт, сут, пахта, полиз маҳсулотлари етиштиришга муносиб  ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳукумат йиғилишларидан бирида йилнинг янги режасини тасдиқлаб, қиш­лоқ хўжалигини ривожлантиришнинг янги лойи­ҳаларини жорий этиш ниятидамиз. 

Қишлоқ хўжалиги вазири Туркистон шаҳрининг Чоға қишлоғидаги қиймати 70 млн. тенгелик “Ера­сил” иссиқхонасини ҳам бориб кўрди. 5 киши ишлаётган иншоот 0,35 гектарда жойлашган. Ва­зир республикадаги иссиқхоналарнинг 75 фои­зи Жанубий Қозоғис­тонда эканини алоҳида таъкид­лади. 

– Ўтган йили қишоқ хўжалигини қўллаш учун ажратилган субсидия 24,9 млрд. тенгени ташкил қилди, – деди вилоят ҳокими Ж. Туймебаев. – 40 мингтага яқин корхонага кўмак кўрсатилди. Қиш­лоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 522,4 млрд. тенгега етди ва ўсим 102 фоизни таш­кил қилди. Шу билан бирга ўтган йилда иссиқхоналар майдони 212 гектарга кенгайиб, 1335 гектарга етди. Давлат раҳбари Мактубида қишлоқ хўжалигига  алоҳида эътибор берилган. Биз ҳам илғор технологиялардан фойдаланишга жиддий кўнгил бўлмоқдамиз.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-01-22, 23:02 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.