26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳунарлининг нони бутун “Жануб ҳунарманди” пилот лойиҳаси жорий этилди

Вилоятда Давлат раҳбарининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастури дои­ра­сида “Жануб ҳунарманди” пилот лойиҳаси бў­йича 300 нафар ҳунарманд 3 ойлик қисқа муддатли ўқишга юборилади. Мутахассисларни ўқитиш билан шуғулланадиган усталарга ҳар бир шогирдни ўқитгани учун ой сайин 30минг тенге маош тўланади. Шунингдек, дипломли ҳунармандларни дарс беришга  ёки мураббий бў­либ ишлашга жалб қиламиз. Буни Шимкент шаҳ­­ридаги Бейсбековларнинг “Алтин Ўрда” оилавий хусусий галереясининг иши билан тани­шиш жараёнида минтақа раҳбари Жансейит Туй­мебаев маълум қилди. 

Тадбирда минтақа раҳбари ва меҳмонлар мазкур галере­яда ҳунарманд усталар томонидан тайёрланган гилам, чарм, заргарлик, сопол ва тўқимачилик буюмлари кўргазмасини томоша қилдилар. 

– Жорий йилда 7 минг киши қисқа муддатли ўқишга юборишни режалаштиряпмиз. Улардан энг муҳими  “Жануб ҳунарманди” курси ҳисобланади. Мазкур курс иштирок­чиларига ой сайин 16759 тенге миқдорида стипендия тўланади. Шунингдек, бошқа минтақадан келадиганларга 9620 тенге йўлкира, ижара уй учун 12025 тенге тўланади. Курсни имтиёзли битирган 20 нафар битирувчига вилоят ҳокимининг махсус гранти асосида 240 минг тенге тайин­ланади, – деди Жансейит Қансейитули. 

Қозоғистон Ҳунарманд усталари уюшмаси вилоят филиа­лининг раиси Бўлатбек Бейсбеков минтақамиздаги ҳунар­мандларнинг бугунги аҳволини айтиб, ҳокимга “Ҳу­нарманд усталар маркази” лойиҳасини таништирди. 

– Миллий санъатимизни улуғлайдиган бундай ўзгача лойиҳа минтақа раҳбари Ж. Туймебаев ташаббуси билан  вилоят миқёсида илк маротаба йўлга қўйилмоқда. Маънавий янгиланиш доирасида амалга оширилаётган бу иш ота-боболар меросини, урф-одатларини давом эттиришда, туризмни ривожлантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Ташаббус натижасида  истеъдодли ҳунармандлар етишиб чиқишига ишончим комил, – деди Б. Бейсбеков.

Айтганча, бугунги кунда вилоятда Қозоғистон Ҳунарманд­лар уюшмасининг 23 нафар аъзоси бор. Улар ҳозирги кунга қадар “Шеврон” компаниясининг қўллови билан Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Туркманистон, Непал, Хитой, Таиланд давлатларига миллий ҳунармандчилигимизни танитишмоқда.

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-01-22, 23:05 245
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.