26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
150 хил дорининг нархи ошмайди

Жанубий Қозоғистон вилоятида энг кўп қўлланиладиган 150 хил дори йил охиригача қимматламайди. Бу натижага вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ҳамда “Даму” фарма­цев­тика ва тиббий ходимлар ҳам­­жамияти ўртасида тузилган мемо­­­рандум ор­қа­­­­­­ли эришилди. Ме­­­­­морандумнинг мақсади – ви­лоят аҳлини имтиёзли баҳода си­фатли доривор воситалар билан таъмин­лаш.

Вилоят ҳокимлигида мемо­рандумни имзолаш чоғида мин­тақа раҳбари Жан­сейит Туйме­баев ва дорихона уюш­ма­лари томонидан фармацевтика таш­килотларининг 40 нафар раҳ­бари иштирок этди. Мамлакат до­­­рилари ва тиббий ускуналар иш­лаб чиқарувчи компаниялар ва хо­риж­­лик маҳсулотларнинг расмий дис­трибьютерлари 150 хил доривор воси­талар нархини йил охиригача кўтар­масликка келишиб олишди.

– Меморандум доирасида 2017 йилга  режалаштирилган дори-дармонларнинг 150 туридан 13 тасининг баҳоси ан­ча арзонлади. Уларнинг ижтимоий аҳамияти зўр. Биз шу йўл билан аҳо­лининг ижтимоий ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамкорлик шарт­номасини имзолаган дори­хона раҳ­барларига жанубликлар номидан мин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­натдорчилик билдираман, – деди Жан­сейит Қансейитули.

Имзоланган шартномага мувофиқ, юрак-қон томир касалликлари, анальге­тиклар, антигистаминлар, ошқозон ва гипотензив препаратлар, кўз ва қулоқ томчилари, витаминларнинг баҳосини бир хилда ушлаб туришни муассаса вакиллари ўз зиммаларига олдилар.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-01-22, 23:07 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.