26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Барқарор тинчлик формуласи: хавфсизлик ва тараққиёт

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши раислиги доирасида Қозоғистон оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, ишонч чоралари, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги аҳвол муҳокамасига бағишланган муҳим тадбирлар ўтказди. 

Шулардан бири – «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» брифингида Қозоғистон раҳбари Нурсултан Назарбаев дунёвий хавфсизликни таъминлашга бағишланган Баёнотини ўқиб эшиттирди ва унга эришиш йўларини баён қилди. Тадбир натижалари бўйича тарихий ҳужжат – низоларнинг олдини олиш бўйича Хавфсизлик Кенгаши раисининг Баёноти қабул қилинди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, бундай, минтақада хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ҳужжат илгари Кенгашда қабул қилинган эмас. Қозоғистон раҳнамолигида ишлаб чиқилиб, қабул қилинган Баёнот – Хавфсизлик Кенгашининг биринчи халқаро акти бўлиб, у давлатлар зиммасига қатор сиёсий мажбуриятлар юклайди. Жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонга ушбу мамлакатдаги вазиятни ўрганиш учун махсус делегация жўнатади. Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Қайрат Умаров журналистларга шуни маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон бошчилигидаги миссия Афғонистон ҳукумати вакилларидан ташқари, маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

«Бу Афғонистонга кейинги 7 йил ичида илк марта амалга оширилаётган сафар бўлади. Биз Астана БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзоси бўлганидан буён шу масала устида ишладик. Биз ХК аъзолари вазият билан жойида танишиши керак деб ҳисоблаймиз».

Шунингдек, Кенгаш ўзининг бир ойлик фаолияти давомида Афғонистон ва Яқин Шарқ мамлакатлари, Сурия, Ливия, Конго, Марказий ва Ғарбий Африка давлатлари, Жанубий Судан, Мали, Кипр, Сомали ва Колумбиядаги вазиятларни ҳам муҳокама қилади. 

Маълумот ўрнида. Хавфсизлик Кенгаши, БМТ Низомига кўра, халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун асосий жавобгарликни ўз зиммасига олади. Унинг қарорлари барча аъзо давлатлар учун қонуний кучга эга. 

«Kazpravda» маълумотлари асосида, 2018-01-22, 23:09 605
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.