26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қиш қаҳрини кўрсатмоқчи...

Вилоятимизда 90 йилдан бери кузатилмаган совуқ ҳамлага шайланмоқда. “Казгидромет” ЖҚВ филиалининг хабарига кўра, 26-29 январь кунлари вилоятнинг айрим туманларида ҳаво ҳарорати кечалари нолдан 25-30 даража пастга тушади, деб хабар беради BNews.kz.

– Вилоятнинг шимолида станция 25 даража совуқни кўрсатиши мумкин, бироқ бу Шимкентда ҳам худди шундай ҳарорат бўлади, деган гап эмас. Шимолда ҳозирданоқ ҳарорат -10 даража, кун совуб бормоқда. Биз келаётган аёзли кунлардан минтақанинг барча аҳолисини олдиндан огоҳлантириб қўймоқчимиз, – дейишди “Казгидромет” ЖҚВ филиалидагилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакат жанубида симоб устуни сўнгги марта -26 даражани бундан 91 йил илгари – 1927 йил 22 январда кўрсатган экан.

Шу муносабат билан “Казгидромет” РДК Қозоғистоннинг тўртта вилоятида бўрондан огоҳлантириш эълон қилди.

24-29 январь кунлари Алмати ва Жамбил вилоятларида, 26-29 январь оралиғида эса Жанубий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятларида ҳаво ҳароратининг кечалари 15-20, жойларда 30-35 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бўрон бўлиш эҳтимоли – 95 фоизга тенг.

Аёзли кунларга олдиндан тараддуд кўриб қўйишни маслаҳат берамиз. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-01-24, 18:09 600
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.