26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳоннинг уч карра чемпиони Тўлебийда

Жанговар самбодан уч карра жаҳон чемпиони, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, Тўлебий туманининг фахрий фуқароси Арман Ўспановнинг туман ёшлари билан учрашуви ўтди. 

Тадбир Ленгер шаҳридаги 7-сонли мактабда «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи доирасида уюштирилди. 

Чемпион билан мулоқотда 500дан зиёд йигит-қиз иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Тўлебий тумани ҳокими Бухарбай Парманов жаҳондаги кўпгина ривожланган давлатлар тараққиётига таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар, яъни, бу борада ўзлари яратган «миллий модел» орқали эришганини тилга олди. 

– Давлатимиз раҳбари ўзининг жорий йилги “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида таъкидлаганидек, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, яъни, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиздаги таълим, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш тизимларини тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Элбоши Мактубида соғлом турмуш тарзини тарғиб қила бориб, жамоат соғлигини бошқаришни кучайтириш зарурлигига, ёшларнинг репродуктив соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас. Болалар спорти таълим-тарбия соҳасининг узвий қисмига айланди. 2017 йилда ўнлаб спорт иншоотлари ва сузиш ҳавзалари қурилиб, фойдаланишга топширилди, – деди у. 

Тўлебий туманининг фахрий фуқароси, Арманнинг мураббийи Жанпейис Жабаев ўз сўзида: «Арман жанговар самбодан уч карра, аралаш жангларда 8 карра жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у курашнинг жиу-житсу туридан ҳам икки карра жаҳон чемпиони бўлиб, нуфузли мусобақаларда кўп марта давлатимизнинг мовий байроғини ҳилпиратган” деди. 

Арман спортга илк қадамлари, эришган муваффақиятлари ҳақида гапириб берди.

– 1989 йили Ленгер шаҳрида туғилдим. 3-сонли Патшайим Тажибаева номли мактабни тугатдим. Болаликдан спортга қизиқардим. Мактабда, кейин спорт мактабидаги тўгаракларга қатнадим. Мен билан бирга спортга қадам қўйган болаларнинг кўпчилиги ярим йилда спортни ташлаб кетди. Айримлар охиригача давом эттириб, яхши натижаларга эришди. Кимларнинг ютқазганидан кейин, кимларнинг ҳакамлар ғирромлик билан рақибга ён босганидан сўнг спортдан кўнгли совиб кетди. Лекин менда бунақа ҳолат бўлмаган. Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам бўлмайди. Ютқазсам, ичимдан алам ўтарди. Агар яхшироқ тайёргарлик қилсам, ютардимку, деб ўйлардим. Умуман, мағлубиятдан ўзим учун тўғри хулоса чиқарардим. Таъкидлаш жоизки, спорт нафақат ғалаба қозониш, балки, муносиб ютқазишни ҳам ўргатади. 

9-синф ўқувчиси Зейнеп Ибрагимова спортга қизиқишга нима туртки бўлганини сўради.

– Болалигимда ботирлар ҳақида кўп китоб ўқидим, кейин отам Мустафо Ўзтуркнинг китобларини олиб келиб берди. Шу-шу, спортга қизиқишим йилдан йилга ортиб борди. 

– Ҳозир ҳам мусобақаларда қийинчиликларга дуч келяпсизми? – сўради Собит Аҳмедов.

 – Албатта, қийинчиликлар ҳар доим бўлади. Лекин шуни унутмаслик керак-ки, мен у мусобақаларга дам олгани ёки ўйин-кулги учун, шахсий ишим билан бормайман. У ерга олдимга аниқ мақсад қўйган ҳолда, Ватаним шаъни, оилам учун бораман. 

Туман фахрийлар кенгаши раиси Атирхан Шинғисбаев Арман Ўспанов ва Жанпейис Жабаевга туман ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширди. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-01-24, 18:14 767
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.