26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Интернет ва ёшлар тарбияси

XXI аср – техника асри. Ҳаётимизни интернет тармоқларисиз тасаввур қилолмаймиз. Бугунги кунда оммалашиб бораётган интернет технологиясидан фойдаланувчилар асосан ёшлар. Улар интернетдан фақат  фойдали ва керакли маълумотлар олиш билан чегараланиб қолмоқдами ёки... деган савол туғилиши табиий. 

Ёшларимиз интернетнинг онгни сусайтирувчи, салбий таъсир кўрсатувчи жиҳатлари ҳам борлигини биладими? Билса, нима учун ёшлар орасида жиноятчилик, безорилик ва  ахлоқсизлик каби турли иллатлар кўпаймоқда? Турли ўйинлар нафақат болалар,  ўсмирларнинг ҳам онгини заҳарламоқда. Ҳатто ўз жонига қасд қилишга сабаб бўлмоқда. Бунинг олдини олиш учун нима қилмоқ керак? Шу саволлар билан вилоят масжидининг имом ноиби Мухамеджан Естемировга мурожаат қилдик.

– Интернет орқали динга оид турли маълумот­­ларни тарқатиб, савобга эга бўламизми? Масалан: “Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади. Уни очсанг, шайтон йиғлайди. “Бисмиллоҳ”ни айтсанг, ичидан зил кетади. Тиловатни бошласанг, беҳуш йиқилади. Ҳикматли сўзни бировга юбориб, баҳам кўрмоқчи бўлсанг, у сени тўхтатишга ҳаракат қила­ди. Бироқ, сенинг имонинг шайтондан кучли, буни 6, 9, 13... нафар одамга юбор, биринчи бўлиб сен тар­­­­қат, савоб бўлади”, каби Пайғамбаримизнинг, Ал­­­­­­лоҳ­­­­­­­­­нинг номларини тилга олиб, ҳар хил ахборот­лар юборишни, эслатмаларни етказишни ва унинг оқи­­­­­­­батида жаҳаннам ўтлари шу инсонга ҳаром эканини етказишни илтимос қилишади. Бу ҳақда нима дейсиз?

– Бу  гапларнинг барчаси уйдирма, уни бировга ривоят қилиш, тарқатиш буларнинг барчаси ҳаромдир. Пайғамбаримиз ва Аллоҳ номини тилга олиб, гуноҳга ботаётганлар сони кундан-кунга ортмоқда. Савоб ва ислом динини мукаммал эгаллаш учун эса ҳар бир туман ва шаҳарларда  масжидлар етарли.

– Ҳозирги кунда ёт оқимларга кириб, оиласини, динини сотиб кетаётган одамлар ҳам оз эмас...

– Уяли телефонлар орқали юборилаётган турли СМСлар ширк ҳисобланади. Баъзи давлатларда улар низо, уруш ва қон тўкишларга олиб келмоқда. Тинчлик ҳукмрон заминда яшаб, ўз-ўзига бевақт ажал эшигини очаётган, динини унутиб, бошқа оқимларга кириб кетаётган одамлар ҳам талайгина. Фарзандларини ўз динига қайтаролмай фарёд чекаётган ота-оналарга ачинасан, киши. Янгиликларни кўриб ўтириб, бир онахоннинг йиғлаб, қизини ўзга оқим нима, ҳатто уйи­­га қайтара олмаётганининг гувоҳи бўлдим. Савдо-сотиқ билан шуғулланадиган қизи дўконида “Иегово  гувоҳлари” уюшмасига кириб кетгани ҳақида хат ёзиб қолдирибди. 

Бу фақат биргина мисол, бундай вазиятларга тушиб қолаётганларни ҳар куни кўришимиз мумкин. Баъзи бир ёшларимиз ақли билан иш тутмай, ана шундай онгни заҳарлайдиган СМСларнинг қурбони бўлмоқда. Эр-хотин ўртасида келиб чиқаётган кўнгилсизликларга ҳам айрим ҳолларда ана шу иллат сабабчи. 

– Ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари ҳам учраб турибди...

– Рост, баъзи инсонларда ва ёшларда ҳаётнинг муаммоларига сабру матонат етишмай, ўз жонларига қасд қилмоқда. Буни Аллоҳ берган ҳаётга ношукрлик оқибати деб баҳолашдан ўзга чора йўқ. Бундай мудҳиш ҳолатлар нафақат Ислом таълимоти, балки Аллоҳ таолонинг қазои қадарига ҳам туғён қилиш, унга қарши бориш демакдир. Ўзини-ўзи ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимасликни буюрганлар.

Ҳар биримиз ёшлар тарбиясига эъти­борли бўлиб, уларга миллий, диний қадри­ятларимизга амал қилган ҳолда таълим-тарбия берсак, ўзимиз хоҳлагандек орзу-ҳавас кўр­­­сатадиган, халқига ва жамиятга фойдаси тегадиган, ҳаётнинг баъзи муам­моларига дуч келганда довдираб, юқоридаги каби номаъқул ишларни қилиб, ота-онаси­нинг юзини ерга қаратиб кетадиган эмас, балки жис­монан ва руҳан тетик, маънан соғлом, етук фар­занд­ларни вояга етказган бўлардик. 

 – Қизиқарли ва мазмунли суҳбатингиз учун мин­нат­дормиз.

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА суҳбатлашди., 2018-01-25, 09:27 738
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.