26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қайноғасини пичоқлаган шахс судланди

Вилоят жиноий ишлар бўйича ихти­сослаштирилган туманлараро суди айбланувчини 13 йилга озодликдан маҳ­рум қилди, деб маълум қилади “Қазақ­парат” агентлиги.

Суд ҳукмини эълон қилишдан аввал судья Даурен Мадалиев айбланувчининг қандай жиноят қилганини айтиб ўтди. Маълум бўлишича, у икки йил муқаддам Жиноят кодексининг 242-моддаси “Банк операциялари тўғрисида ёлғон маълу­мотлар бериш” моддаси билан судланиб, икки йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазосини ўтаб чиққач, яна бир оғир жиноятга қўл урган. Яъни, 2017 йилнинг август ойида қайноғасини пичоқлаб ўлдирган.

Шунга қарамай, полицияда ёлғон ах­борот бериб, қайноғасини нотаниш кимсалар ўлдириб кетди, деб  хабар қил­ган. Бироқ, унинг телефонини тинг­лаш орқали жиноятни ўзи амалга оширгани исботланди.

– Суд айбланувчини Жиноят кодек­сининг 99-модда, 1-банди ҳамда 188-мод­да, 1-2-банди билан айбдор деб топиб, 13 йилу 6 ойга озодликдан маҳ­­рум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. У жазо­­­­­­­­­­сини кучай­тирилган тартибдаги колонияда ўтка­задиган бўл­ди, – деди судья Д. Мадалиев.

М. УСМОНОВА, 2018-01-25, 09:31 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.