26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хотиржамлик асоси

Яшарканмиз, тиним билмай ишлаймиз. Имкон қадар кўпроқ бойлик йиғишга ҳаракат қиламиз. Шароитимизни яхшилашга ури­намиз. Оила қурамиз, бола-ча­қа орттирамиз. Булардан кўз­лаган асосий мақсадимиз эса хотиржамлик, кўнгилга таскин олишдир. Бироқ кун ўтган са­ри янги-янги эҳтиёжлар чиқаве­ради. 

Бу югур-югурларнинг кети кўрин­майди. Уй жиҳозларини янгиласанг, девори кўчиб тушади. Битта болангга этик олиб берсанг, иккинчисига устки кийим олиш зарур бўлади. Эҳтиёжлар тугамайди, исталган ҳа­ловат ҳам йўқ. Демак таскинни бош­қа йўлдан қидиряпмиз.

Қуръони каримда Оллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Огоҳ бўлинг, Оллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд, 28). Демак, ҳаловат Оллоҳни ҳамиша ёд этишда экан...

Тил “Аллоҳу акбар” калимасини қайта-қайта такрорларкан, дил унинг буюклигини тасдиқлайди. Ёдингда турган Буюк қудрат сени гуноҳлардан қайтаради, яхшиликка ундайди.

“Субҳаноллоҳ” – “Ўзинг ҳар нар­са­­дан поксан”, деган тил қалбни покликка чақиради. Натижа яна сениинг фойдангга – ҳам қалбинг сакинат ичида, ҳам бутун тананг покланмоқда!

Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳнинг марҳаматини кўринг, бизнинг зикр қилишимиз беҳожат бўла туриб, неча ҳисса савоблар беради. Истиғфор айтайлик, ризқимиз ортади, зикр қилайлик, покланамиз. Энг асосийси эса, қалбимиз ҳаловат топади.

Ором, хотиржамлик истамаган қалб борми?! Унда севгимизга энг лойиқ Зот номини тилимиздан қўй­майлик!

Нигора МИРЗАЕВА, 2018-01-25, 09:47 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.