26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дуторим тори иккидур

Ҳеч инсон ёмонлик кўрмасин, дейман,

Она Ватан дардини билмасин, дейман.

Қозоқ-ўзбек халқига тилагим шуки,

Дўстликда чегара бўлмасин, дейман.

Менинг миллатим қозоқ бўлсада, Ўзбекистон бағрида туғилдим. Ҳар бир инсоннинг Ота ва Она юрти бор эканлиги ҳаммамизга аён. Шу туфайли бир вақтлар очарчилик даврида чегара нималигини билмаган ота-боболаримиз Тошкент шаҳри атрофига кўчиб бориб, жой­лашиб қолган. Ўша пайтларда Тошкентни нон шаҳри дейишарди.  

Ўзбекистонда ҳам қозоқ тилида газеталар чоп этилиб, аъло даражада саводхон, етук инсонлар етишиб чиққан. Оғзаки ижодимиз ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Мен биладиган оқин-жировлардан Юқори Чирчиқ туманидан Қут­­­­­­­­­­­­­бой ва Ўрол оқинлар бўлса, Сариоғоч ту­ма­­­­­­нидан Қалдибай оқин... Улар ўз терма ва ўлан­­­­­­­­­­ларида икки қадрдон халқнинг дўстлигини куйлашдан чарчамаган. Айтаверсак, ўзбек санъаткорларимиз ҳам театр саҳналарида ўтми­шимизни кўрсатиб, қар­­­дошлик ришта­­­­лари­ни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишди. 

Ёшлигимиздан “Пахта” куйини эшитиб ухлаб, эрталаб Тамара хоним ижросидаги қўшиқлар билан уйғондик. Тушлик вақтида Бибигул Тўле­­­­­­­­­генова ва Роза Бағлановаларнинг булбул овози­­дан баҳраманд бўлиб олардик. Мана, ҳаё­­­­­­­­­­­­­­­­­тимиз фаровон, дилимиз чароғон. Энди Ота Ватанимизга келиб яшаётган вақтида сиз, жанубий­­­­­­­­қозоғистонлик ўзбек оғайнилар билан яна газета орқали дийдорлашаётганимдан жуда ҳам хурсандман. 

Менинг ота юртим Сариоғоч атрофида. Шаҳар ўртасидан “Рамадон” ариғи кесиб ўт­­­­­­­­­­­­­ган. Ўзбекистонда ҳам маҳалламизнинг но­ми “Рамадон” эди. Бизнинг уруғ бошимиз Айтекебий бобомиз бўлган. Беш ёшимда расм чизганим, ўн беш ёшимда мусиқа чалиш­ни ўрганиб, ўн саккиз ёшимда электр ва радио­техника сабабли уста бўлиб етишдим, бу Аллоҳнинг юборган неъмати деб биламан. Шоирлик ва бахшилик, оқин-бастакор бўлиб кетишимга ҳам Аллоҳимнинг ўзи далда берган бўлса керак.

Даставвал, Тошкентдаги маданият техни­кумида, кейинроқ Шимкентдаги Ал Форобий номли педагогика маданият институтида ўқиганимда эгаллаган ҳунарларим жуда асқот­ди. Менинг икки Ватаним бор, дейишимга ана шу ўтган умрим исбот бўла олади. Ниятим холис: бугунги икки Республиканинг буюк давлатга айланишига ўз умрларини бахшида этаётган икки Президентимизнинг тарихимизни янгилашга, янги авлодга бағишлаётган меҳнати абадий давом этаверсин, дейман. 

Балким бировларга аксинча Қозоғистон она, Ўзбекистон ота Ватандир. Бир-биримизга тоға-жияндирмиз. Мен қўш Ватаним борлигидан хурсандман ва ушбу қасидамни шунга бағиш­лайман.

 

Қўш Ватаним

Ўзбекистон таваллуд топган Ватаним,

Ҳаёт берган, умр берган маконим,

Бахт билан саодатни сийлаган,

Қайда юрсам, ўзинг билан дилу жоним.

Қўшиқ билан саломимни йўллайман.

Қозоқ-ўзбек дўстлигини тилайман,

Қозоғистон ота Ватан бўлган сўнг,

Бегоналик нималигин билмайман.

 

 

Жалил ХОЛТУРСУНОВ, жамоатчи мухбир. Сариоғоч тумани, 2018-01-25, 09:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.