26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Таълим соҳасидаги янгиликлар

ДАРСЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ЯХШИЛАНДИ

Вилоятимизда мактаб ўқувчиларининг дарсларни ўзлаштириш кўрсаткичи яхшиланди. Таълим бошқармаси мутахассисларининг айтишича, ўтган йил натижаси бўйича билими “яхши” ва “юқори” деб баҳоланган мактаб ўқувчилари 58,2 фоизни ташкил қилди.

Ёдингизга солсак, вилоятимизда 1027та давлат тасарруфидаги 7та хусусий мактаб бор. Уларда 640 мингга яқин ўқувчи таълим олади. Педагогларнинг сони 69107 нафар бўлиб, улардан 31265 нафари олий тоифага эга. 

2016-2017 ўқув йилида 21668 нафар мактаб битирувчиси ЯМТда қатнашиб, вилоят ўқувчилари ўрта ҳисобда 76,8 балл тўплади. Ягона миллий тестда ўртача 90,6 балл тўплаган Кентов шаҳар битирувчилари карвонбошилик қилмоқда.

 

ВАЗИФАЛАР КАМАЯДИ

Элбоши Н. Назарбаевнинг “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубида “Бизда МДҲ мамлакатлари ўртасида ўқувчилар сони кўплигини, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларидагидан ўрта ҳисобда деярли учдан бир қисм юқорилигини ҳисобга олган ҳолда уни пасайтириш кераклиги” таъкидланган.

Шунга мувофиқ, ҚР Таълим ва фан вазирлигида махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, мазкур масала билан педагогика ҳамжамиятлари ҳам шуғуллана бошлади.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил апрель ойида “Уй вазифаларини тартибга солиш” тўғрисида буйруқ қабул қилинган. Шунга мувофиқ, мактаб ўқувчиларига бериладиган уйга вазифалари уч баравар қисқаради.

Буйруқда ҳар бир фан бўйича аниқ меъёрлар кўрсатилган. Унга кўра, уйда бажариладиган ўқув вазифалари 150 дақиқадан ошмаслиги керак.

 

ЎҚИТУВЧИЛАРГА СМАРТФОН БЕРИЛАДИ

Таълим ва фан вазирлиги ўқитувчиларнинг ишини енгиллаштириш мақсадида уларга смартфон – баҳолашга имкон берадиган уяли алоқа воситасини берадиган бўлди. 

Вазир ўринбосари Асхат Аймағамбетов Марказий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида ана шу янгиликдан хабардор этди.

Ҳозирги кунда мазкур лойиҳа Алмати ва Қарағанди шаҳарларидаги мактабларда синовдан ўтказилмоқда. Эътиборлиси, интернет тизими яхши ишлайдиган таълим масканларида қоғоз журналлардан фойдаланишнинг ҳожати йўқ. Лекин баъзи мактабларда журналнинг иккала туридан ҳам фойдаланилмоқда. Шу сабабли, келажакда ижтимоий тармоқда алоқа сифатини яхшилаш ишлари йўлга қўйилади. 

– Электрон журналдан кенгроқ фойдаланишда уяли алоқа воситаларининг аҳамияти катта, шунингдек, улар жуда қулай. Янги анжомларнинг баҳорда тайёр бўлиши кутилмоқда. Ана шундан кейин ўқитувчилар болаларга смартфон орқали баҳо қўядилар, – деди вазир ўринбосари. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-01-25, 10:10 245
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.