26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик кўприги мустаҳкам

2017 йилда Жанубий Қозоғистон вилоятида ўтган Қозоғистон – Ўзбе­кистон бизнес-фо­ру­мида икки давлат­нинг 500дан зиёд тадбиркорлари иштирок этди. Унда умумий қиймати 840 млн. доллардан зиёд 92та ҳамкорликка доир ҳужжат имзоланди. Шу ҳақда батафсилроқ маълумот берсангиз.

А. ҲАСАНОВ.

Дарҳақиқат, форумда иқти­содий ҳамкорликка доир умумий қиймати 97 млн. АҚШ долларига тенг ҳужжат имзоланиб, (SKD) “ДжиЭмЎзбекистон” ҲЖ ав­­­то­мобилларни йиғиш корхонаси би­­­лан “Сариарқа Автопром” ва “Ўз­автосаноат” МЧБ ўртасида 17 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳа иш бошлади. 

Шунингдек, “ҚазМунайГаз” МК” ҲЖ ва “Ўзбекнефтгаз” МХК ўр­­­­­­­­­тасида нефть транзити ва ет­казиб беришга доир ме­моран­дум; 30 млн. АҚШ долларига тенг “А-Фруктс” МЧБ ҳамда “Ўз­агроэкспорт” ҲЖ меморандуми,  30 млн. АҚШ долларига тенг “Марказий Осиё Савдо уйи” МЧБ ва “Ўзтадбирэкспорт” ҲЖ ўртасида янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар етказиб беришга оид шартномалар имзоланди.

Шунингдек, 20 млн. АҚШ доллари миқдорида “НефтехимТрейдинг” “Қозоғистон-Ўзбекистон Савдо уйи” ва “Ўзсаноатэкспорт” ҲЖ ўртасида товарларни экспорт қилиш бўйича шартнома имзо­ланди.

Икки давлат ҳамкорлигини мус­таҳкамлаш йўлида “Жанубий Қозоғистон фармацевтика клас­­­­­­тери ҳамжамияти” ҳамда “Ўз­­фармсаноат” давлат ҳисса­дор­лик концерни ҳам ҳамкорлик ме­морандумига қўл қўйишди.

Бундан ташқари “TengriBank” ҲЖ ва “Асака” банки ўртасида молия бозорларида операциялар ўтказиш юзасидан умумий қоида­лар келишиб олинди. Кичик биз­нес субъектлари ва хусусий тад­биркорликка оид экспортни қўл­­­­­­­­­­­­­лаб-қувватлаш жамғармаси ва “НАЭИ “KaznexInvest” ҲЖ ўр­тасида ўзаро ҳамкорлик мемо­рандуми имзоланди. Шунинг­дек, “Қозоғистон ташқи савдо пала­таси” МЧБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат пала­таси ўзаро ҳамкорлик кўпри­гини мустаҳкамлаб олишди. 

 

Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўр­тасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва дўстлик алоқа­лари кенг қулоч ёзаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.

 

2018-01-25, 10:18 777
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.