26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ёшларни энг яхши хориж ўқув юртлари чорламоқда

Вилоятимиз марказидаги Rixos Khadisha Shymkent  меҳ­­­­­­­­­­монхонасида “Халқаро дастурлар маркази” ҲЖ Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зоғистон Республикаси таълим ва фан вазирли­­ги­­­­­­­­­­нинг қўллови би­лан “Хал­қа­­­ро таълим – 2018” кўргаз­масини уюштирди.

Тадбирнинг мақсади – таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш, хорижда стипендия дас­­турлари орқали таълим олиш имкониятлари тўғ­ри­­­сида ахборот бериш ҳам­­­­да хал­­­қаро таълим лойи­­­­­­­ҳа­ларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича тажриба алма­­­шиш­­дан иборат эди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев қат­­­нашиб, меҳмонларга минта­­­қамизнинг таълим соҳа­­­си­­даги имкониятлари ва са­­­­­­­­­­­­­­ло­ҳиятини таниш­тириб ўтди.

– Элбошимиз ўзининг халқ­қа йўл­лаган мактубларида ёш­ларнинг билим­ли, рақобат­бардош бўлишлари керак­лигини такрор-такрор айтиб келади. Мана шу мақсадда “Болашақ” халқа­ро стипендияси таъсис этилди. Уш­бу дастур доирасида дунёнинг 35дан зиёд мамлакатида 12 мингдан зиёд қозоғистонлик фуқаро таълим олди. Бугунги кунда 300дан зи­­­­­ёд жану­бийқозоғистонлик йигит-қиз элимизнинг иқтисодий та­­­­рақ­­­­­­­қиётига ўз ҳиссасини қў­­­­­­шиб келмоқда. Аҳоли сони жиҳа­­­­­тидан биринчи ўринда турган минтақамиз, “Болашақ” дастурида иштирок этиш бўйича ҳам биринчи ўринда бўлиши керак, деб ўй­лайман. Малакани орттириб, би­­­­лимни мустаҳкамлашда бу ка­би тажриба алмашув кўр­­­­газма­­­­­­­­ларининг роли катта, деб биламан, – деди Жансейит Қансейитули.

Кўргазмада АҚШ, Буюк­­­­бри­тания, Европа, Осиё ва МДҲ мамлакатларидан 83та олий ўқув юрти, тил ўргатиш мактаблари ҳамда таълим агентликлари қат­нашди. Улар тадбир давомида  чет тилларида эркин гаплаша оладиган, қобилиятли ёшларни ўқишга таклиф этишди. Кўргаз­мага биринчи куннинг ўзида хо­риж­­да ўқишни орзу қиладиган 4 мингдан зиёд йигит-қиз келди.

– “Халқаро таълим – 2018” кўр­­­­­­­­­­газмаси доирасида қозо­­­ғистонлик ва хорижлик олий ўқув юртлари ҳамда таълим агентликлари ўртасида учра­­­­шувлар уюшти­рил­ди. Уларда “Болашақ” дастурини фой­­­­­­­даланиш доира­сини кен­гай­тириш тўғрисида гап бор­ди. Мутахассисларнинг фик­ри­га кў­ра, хорижда билим ола­ётган қо­зоғистонлик та­­­­­ла­­­­­­­­­баларининг сони режа­­­­­­­даги­дан анча кам.

– Бунинг сабаби, “Бо­ла­шақ” дастури тўғрисида ах­­бо­­­­­­­­­рот етар­ли эмаслигида, деб ўй­лай­ман. Шу масалани ҳал этиш мақ­­­­­­­­­­­садида дунёнинг ри­­­­­­­­­­­вожланган элла­­­ридан ва ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳаллий олий ўқув юртлари ва­­­килларини чақириб, ушбу таълим кўргазмани таш­кил­лаш­­­­­­­­­­тирдик. Мақсад – ўзга элга бо­­­­­­­риб би­лим оладиган ёшларнинг со­­­­ни­­­­­­­­­­­ни орттириш. Ҳозирги кунда ўз­­­­­­­­га давлатларда ўқиётган ёш­ларнинг 85 фоизи Астана, Алмати шаҳарларидан. 

Энди жанубийқозоғистонлик ёшларни ҳам кўпроқ жалб этсак, деган режа бор, – деди “Хал­­­­­­­­­қа­ро дастурлар маркази” ҲЖ пре­зиденти Жанбўлат Мелдешов.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-01-25, 10:25
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.