26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқнинг муаммолари ҳал этилади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Шимкент шаҳридаги Енбекши тумани ҳокими Ғалимжан Илиясовнинг халқ олдидаги ҳисоботида иштирок этди. 

Унда, шунингдек, шаҳар ҳокими Нурлан Сауран­баев, туман аҳли, фахрийлар ва маслаҳат депу­тат­лари ҳам қатнашишди. 

Шимкентдаги 24-сонли мактаб-лицей мажлислар залида ўтган учрашувда туман ҳокими 2017 йилда амалга оширилган асосий устуворларга тўхталиб, галдаги вазифалар хусусида ҳам маълумот берди. 

Маҳаллий аҳоли  кутилмаганда кириб келган вилоят ҳокимини зўр қувонч билан кутиб олди ва унга ўзини ташвишлантираётган масалалар билан мурожаат этди.  Кўп қаватли уйлар ҳовлиларини ёритиш, ўйин майдончалари қуриш, коризлар (канализация)  тизими ва йўллар, ер участкалари хусусида саволлар берилди. 

Халқнинг дардини тинглаган вилоят ҳокими муам­молар навбати билан ҳал этилишини билдирди ва шаҳардаги коммунал муаммоларни ҳал этиш учун вилоят бюджетидан йил сайин тобора кўпроқ маблағ ажратилаётганини таъкидлади.

– Кўтарилган барча муаммолар инобатга олиниб, тегишли ишлар амалга оширилади, – деди минтақа раҳбари. – Ўзингизга маълум, бугунги кунда шаҳарга 70 минг гектар ер қўшилиб, Алмати, Астана каби улкан ҳудудга эга бўлдик. Ер кенгайган сари коммунал муаммолар ҳам ортиб бориши аниқ. Аммо ҳамма масалани бирданига ҳал қилишнинг иложи йўқ. Ша­ҳар ҳудуди кўкаламзорлаштирилиб, уй-жой-ком­мунал хўжалиги соҳасидаги ишлар режага мувофиқ бажарилмоқда. Шу  йили 64 кўча жорий, 36 кўча капитал таъмирдан чиқарилади. Ўнга яқин кўчага эса пиёдалар йўлакчалари қурилади. 

Бундан ташқари, Ж.Туймебаев  туман ҳокимига аҳоли саволларини саралаб, 3 кунда, 1 ҳафтада, 2 ҳафта ёки 1 ой муддатда бажариладиган ишлар жадвалини тузиб чиқишни топширди.   Худди шу вазифа шаҳардаги бошқа туманлар ҳокимларига ҳам юкланади ва унинг бажарилишини вилоят ҳокими девони нозирлари текшириб туришади. 

Ҳисоботдан сўнг вилоят ҳокими мазкур мактаб-лицей иши билан танишди ва ундаги  Саттар Ерубаев номли музейни зиёрат қилди. Шу билан бирга,  минтақа раҳбари “Ёш давлат хизматчиси” лойиҳасида қатнашган ўқувчилар билан суҳбатлашди. 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-01-25, 10:28 542
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.