26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон-Ўзбекистон: абадий дўстлик стратегияси амалда

  Яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташрифи давомида Жанубий Қозоғистон вилоятида Қозоғистон раҳбари Нурсултан Назарбаев билан учрашди. Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон – Ўзбекистон ҳамкорлигининг ижобий жўшқинлиги сақланиши ва янада ривожланишига ишонч билдиришди. Бу билан Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйилди.

Президентларимизнинг олий даражадаги  илк учрашуви дўстлик, аҳиллик ва меҳр-оқибат айёми Наврўз кунларига тўғри келганида рамзий маъно бор. Зеро, бу жиҳатлар Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига ҳам хосдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон  пойтахтидаги  сафари давомида “Ватан ҳимоячилари” монументига гул қўйди. Ушбу монумент Президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2001 йили Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик Ватан ҳимоячилари  хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Давлат раҳбарлари тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

26 апрель куни Ўзбекистон Республикасы нашри «Тошкент оқшоми» газетасида  "Хотира муқаддас, қадр азиз" номли  мақола эълон қилинди. "Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир", дейилади мақолада.

Шунингдек, унда   Элбошининг "Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш" мақоласи билан ҳамоҳанг жиҳатлари бор. Элбоши "...маънавий янгиланиш миллий тафаккурнинг турли қутбларини қайиштириб, яраштира оладиган қудрати билан муҳимдир. Бу – буюк тарихнинг, бугунги бунёдкор кун ва порлоқ келажакнинг уфқларини уйғунлаштириб, туташтирадиган миллат сирининг дастуридир. Мен халқимнинг сабоқларга бой тарихи ва азалдан мазмуни бузилмай келаётган миллий урф-одатларини навбатдаги тараққиётнинг мустаҳкам ўзаги қилган ҳолда ҳар бир қадамини шахдам босишини, келажакка ишонч билан интилишини хоҳлайман", деб ёзса,  "Хотира муқаддас, қадр азиз"да "Умуман, дунёқарашни, яъники, тафаккурни миллийлаштириш, миллий мафкурани шакллантириш ярим мустамлака исканжасидан қутулган ёш давлат учун шу қадар муҳим эдики, бу – мамлакатнинг мамлакат, давлатнинг давлат бўлиб туришини таъминлайдиган бош омиллардан саналади", дейилади.

Мақолада шунингдек  "9 майнинг  Хотира ва Қадрлаш куни, деб эълон қилиниши бизда сиёсатнинг инсонийлашганидан,  давлатнинг ҳазрати инсонга қайишганидан далолат беради...", дейилган.

Бу икки эл рахбарларининг ижтимоий-сиёсий масалалардаги кўзқарашларининг бир-бирига хамоханг, ватан химояси учун уруш майдонига мардларча отланиб жонини фидо қилган боболаримиз рухига хурматларининг баландлигини кўрсатади. Икки давлатдаги уруш фахрийларига берилаётган имтиёзлар ва пул мукофотларининг хажми ҳам нўмайгина.

Қозоғистонга сафари чоғида Шавкат Мирзиёев Астанадаги Давлат раҳбарлари хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эккан дарахт баравж ўсмоқда. унинг илдизлари  мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатлари  каби тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Мамлакатларимиз ҳамкорлиги 1998 йилда Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013 йилда пойтахтимизда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома асосида тараққий этмоқда.

Яқинда  Қозоғистон телеканалларида "Нур Отан" партияси котиби Заутбек  Турисбеков ғояси асосида туширилган "Абадий дўстлик" ҳужжатли фильми намойиш этилди. Унда икки қардош халқнинг тарихи солномаси ва Мустақиллик йилларида  дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган  ишлар сарҳисоб қилинган.

"Ўзбек ва қозоқ халқларининг дўстлиги. Бу иккала қардош халқнинг алоқалари илдизи асрларга бориб тақалади, келиб чиқиш тарихи ҳам бир-бири билан  чамбарчас боғлиқ.Бу алоқалар айниқса 14 асрларда, ўзбек ва қозоқ этносларининг дунёга келиш пайтида фаоллашади. Ўзбек ва қозоқ деган этник номлар Дашти-Қипчоқда, қозоқ далаларида пайдо бўлган.Бу икки халқнинг уйи бошқа – бошқа бўлса ҳам маҳаллалари туташ, дили бир, мол – жонлари аралаш.  Бу икки қардош халқнинг урф – одати, тили, маданияти, анъаналари, тақдири кўп жиҳатдан бир - бирига ўхшаш ва ҳамоҳангдир,—дейилади фильмда.

Икки қардош халқнинг муносабатида тарихий-маданий мерос муҳим ўрин эгаллайди. Чунки, ўзбек заминида қозоқ  халқининг буюк фарзандларининг мақбаралари бўлиб, улар маҳаллий аҳоли ва барча туркий халқларнинг зиёратгоҳига айланган. Тошкентда қозоқ халқининг буюк бийларидан бири – Тўлебий дафн этилган бўлса, Нурота шаҳридаги  Айтеке бий мақбараси минтақанинг тарихий қадамжолардан бирига айланган.

Элбошимиз, Президент Нурсултан Назарбаев Ўзбекистон раҳбари билан учрашувда "Мен қозоқ ва ўзбек халқларининг дўстлигидан фахрланаман. Мустақиллик йилларида биз дўстлик ришталарини сақлабгина қолмасдан, давлатларимизни янада яқинлаштирдик. Эндиги мақсад – бу муносабатлар ва ўзаро ишончни  мустаҳкамлаб, келгуси авлодларга етказиш. Барча қозоғистонликлар номидан ўзбек халқига фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман", деган эди.

 

Минг йиллар мобайнида синовдан ўтган, халқлар ўртасидаги тинчлик ва осойишталикка хизмат қилувчи, ягона тарих ва маданият, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишонч асосида яралган  абадий қадриятлар асло йўқолмайди, аксинча, мустаҳкамланиб, Марказий Осиё минтақасидаги тинчлик ва барқарорликни таъминлайди.  Асрлар давомида шаклланган икки томонлама дўстона муносабатлар  бундан буён ҳам мустаҳкамланиб,  икки қардош халқ фаровонлигига хизмат қилади.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, "Жанубий Қозоғистон" мухбири., 2017-05-06, 15:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.