26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шартномалар Қозоғистон фойдасини кўзлайди

ДАВЛАТ РАҲБАРИ РАИСЛИГИДА ХАВФСИЗЛИК КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ЎТДИ. УНДА ЭЛБОШИНИНГ АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИГА ҚИЛГАН РАСМИЙ САФАРИ ЯКУНЛАРИ ВА ЭРИШИЛГАН БИТИМЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ. 

– Бугун биз Қозоғистон делегациясининг АҚШга расмий сафари якунлари, шу жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трамп, вице-Президенти Майкл Пенс ва бошқа раҳбарлар билан бўлган музокаралар натижаларини муҳокама қиламиз. Ушбу келишувларни мамлакатимиз манфаатларига хизмат қиладиган даражада амалга оширишга имкон берадиган тадбирларни ҳам кўриб чиқишимиз керак, – деди Қозоғистон Президенти. 

Давлат раҳбари АҚШнинг йирик компаниялари ва молиявий ташкилотлари билан тузилган шартномаларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратди. 

– Биз Америка бизнесининг “сардор”лари билан иқтисодиётимизга, айниқса, инновацияларни жорий этиш, рақамлаштиришни ривожлантириш, шунингдек, Қозоғистонга сармоялар ва янги технологияларни жалб этиш бобида  аниқ шартномаларга эришдик, – деди Нурсултан Назарбаев. 

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари Олий даражадаги Қозоғистон – Америка мулоқотининг мамлакат иқтисодий тараққиёти ва минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашда аҳамиятини таъкидлади ва қатор аниқ топшириқлар берди. 

akorda.kz сайти маълумоти асосида тайёрланди, 2018-01-25, 10:28 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.