26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оқ ароқнинг қора иши

Ҳавонинг қовоғи солиқ. Битта-иккита ёмғир томчилаб турибди. Кимсан Қорабоев қўғирчоқдеккина қизчаси Лолани етаклаб, хотини билан ажрашгани судга кетаётибди. Унинг сочлари тўзиган, ранги не аҳволда, кийим-боши ғи­­жим, ши­мининг почалари лой… Лола дадасининг қаёққа кета­­­­­ётганидан бехабар, лекин шундай яхши дада ҳар куни қаёққадир бир ёмон жойга бориб, ароқ ичиб, ёмон дада бўлиб келишини билар эди, шунинг учун хавотирда: ўша ёмон жойга ҳар куни ўзи якка борар эди-ку, бугун нега мени олиб кетаётибди экан?..

Лола дадасидан кўзини ол­май, туртиниб-суриниб, оёқ ос­тидаги кўлмак сувларни сач­ратиб, қалдирғочдай тинмай чу­ғурлаб борар эди. Ким би­лади, гоҳ ранжиган, гоҳ ёл­вор­­­­ган, гоҳ йиғламсираган то­­­вуш билан жав­­­­­­­­­­­раётган бу гўдак нималар дея­ётибди! Ким­­­сан муюлишда гас­трономга бурилди, магазинга кириб Лола­нинг қўлини қўйиб юборди-ю, ранг-баранг шишалар териб қўйилган томонга борди. Лола магазиннинг ўртасида туриб қолди; кўзлари жавдираб, да­да­сига бир шиша ароқ узат­ган «ёмон бир опа»га, хари­дорларга қаради. Лекин уни ҳеч ким пайқамади. Мага­­­­­­­­­­зин­­­дан чиқилгандан кейин Лола гапирмай қўйди. Энди унинг хаёли бошқа нарса билан банд эди: дадаси шимининг чўнтагида дўппайиб турган ароқни қачон ва қаерда ичади-ю, яна «ёмон дада» бўлиб нималар қилади…

Суд залида эр-хотин Кимсан билан Инобатхоннинг яқин қарин­дошлари, баъзи бир таниш-би­лишлар. Инобатхон аслида ях­ши, лекин ичкилик тириклай то­бутга тиққан эрига чиндан ҳам аза тутгандай бошдан-оёқ қора кийган; қовоқлари ши­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шинқираган, киприкларида ёш зарралари йил­тирайди, ҳўнг­­­­­­­­­раб юбормаслик учун рў­молчасини лабига қаттиқ бо­сиб бир чеккада ўтирибди.

Ло­ла онасини кўриши билан югу­­­­­риб бориб, унинг бўйнига осил­ди, яна қалдирғочдай чу­ғур­лаб, бирпасда олам-жаҳон гап гапириб ташлади… Суд мажлиси очилди. Савол-жавоб бошланди.

Ўн бир йиллик оила. Кимсан илгарилари «хонаси» келганда ичар эди, кейинчалик битта-ик­кита улфат орттириб «хо­наси»ни ўзи келтирадиган бўлди. Тўрт йилдирки «хонаси» ҳар куни ке­лади, тўрт йилдирки оилада ҳало­ват йўқ: хархаша, шов­қин, кўз ёши… Кимсанни баъзан ечинтириб бўлади, баъзан бўл­майди. 

Бутун уй­дан, кийим­­­­­­­лар­дан, кўр­­­­­­­­­­­­­­­­па-ёс­тиқдан, ҳатто Лола­­нинг бо­­­­­­­­­­­­­­­­­ши­­дан ҳам ароқ ҳиди келади! Ким­­­­­­­­сан стаканни қўлига олга­нида нима учун ичаётганини билмайди, биров гапирса малол келади, «доно одамларнинг на­сиҳатидан чиқиб қолибман»,  деб жеркиб ташлайди. Ароқ унинг териси билан эти ора­сига жойлашиб олган, шунинг учун севгили хотинидан кўра ароққа кўпроқ ишонади. Кўпинча ароқ унинг қулоғига шивирлайди:

– Биласанми, хотининг сенга куймайди, рўзғордан уриб, пул орт­тираётибди. Кўрмайсанми, топ­га­нинг зўрға учма-уч ке­лади… Жан­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жал… Инобат жони­дан безор бўлиб, қаттиқ гапирса ароқ яна Ким­саннинг қулоғига шивирлайди: 

– Хотининг ҳалол эмас, ширин сўзини бошқаларга тўкиб, сенга нуқул та­хирини қолдиради… Шов­қин-су­рон… 

Инобатхон ширинсўз бўлса, яна балога қолади:

– Хотининг ҳозир ўйнашининг қучоғидан чиқиб келди, сенга до­ғулилик қилаётибди! Шун­­ча зий­раклигинг билан на­­­­ҳот шуни пай­қамасанг! 

Ино­­­­­­­­батхон гоҳ зор-зор йиғлаб, гоҳ ёлвориб, гоҳ қаттиқ га­пириб, уни ичкиликдан тиймоқчи бўл­­­­­­­­­­­­­­ган вақтларида ароқ Кимсанни қу­­­туртиради:

– Хотининг сени қайириб ол­моқчи, бир марта гапига кирсанг, елкангга миниб олади. Бир стакан ичадиган бўлсанг хотинингни дод­латиб туриб икки стакан, уч стакан ич!

Тўрт йилдан бери аҳвол шу. Фақат шугина эмас-да, хотин маст­нинг қусиғи артилган латтадай қў­ланса шу одам би­­лан бир кўрпада ётиб келаё­­­тибди! 

Инобатхон тўрт йил да­­вомида йиғлаган, жан­­­жаллашган, бунақа оилавий турмушдан воз кечмоқчи эканини айтган вақтларда ҳам ароқ Кимсанга «парво қилма, ҳеч қаёққа кет­майди» деб тасалли берди; бундан икки ой бурун Инобатхон уйдан узил-кесил чиқиб кетаёт­ганида ҳам «хотиржам бўл, барибир қайтиб келади» деди. Лекин, шун­доқ бўлса ҳам, Кимсан кўнглига ғулғула тушиб, ҳар эҳтимолга қар­ши Лолани зўрлик билан олиб қолди. 

Бироқ ҳозир Инобатхон судья­­­­­­ларга қараб, қавм-қа­рин­­­дошлар олдида шунча гапни айтганидан кейин Кимсаннинг кўзи ярақ этиб очилди-ю, ич­килик ҳароратидан кечаси билан қаттиқ уриб ҳориган юраги алланечук бўлиб кетди, совуқ тер босди. Унинг аҳволини кўриб кимдир бир стакан совуқ сув келтириб берди. Лола бў­лаётган гапларни яхши тушун­маса ҳам, ароқ туфайли ёмон бир иш рўй берганини сезиб, бир чеккада мунғайиб ўтирар эди, дадасининг титраётган қўлидаги стаканга кўзи тушар экан, жон-жаҳди билан қичқириб, унга томон отилди: 

– Дадажон, ичманг! Ич­манг! 

Стакан Кимсаннинг қў­ли­­­­­­­­дан тушиб, чил-чил бўлди, Ор­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қада ўтирган бир чол Лолани ўзи­­­­­­­­­­­­­га тортиб, бағ­рига босди. Залда бир ғовур кўта­рилди-ю, оғир жим­лик чўкди, у ёқ-бу ёқдан пиқ-пиқ йиғи товуши эшитилди… 

Суд ҳукмга кирди. Ҳукм икки соатдан кейин эълон қилинди. Лола онага ҳукм қилинди. Ино­батхон Лолани етаклади. Лола ҳайрон, гоҳ дадасига қа­райди, гоҳ онасига…

Кимсан нима бўлганига ту­шу­нолмай гаранг бир аҳволда эшик томон йўналди. Ким би­лади, ши­мининг чўнтагида со­нига ботиб турган бир шиша ароқни эшикдан чиқиши биланоқ ичадими ё ерга урадими! Агар ерга урса бунинг товушини Инобатхон эшитиб, эҳти­мол қайрилиб қараса, эҳтимол қайт­са… Ахир, Инобат хурсанд бў­либ эмас, йиғлаб кетаётибди-ку!..

Абдулла Қаҳҳор, 2018-01-26, 18:47 633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.