26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Меҳнатдан келса бойлик, Турмуш бўлар чиройлик”

Бу нақлнинг маъносини Сайрам тумани меҳнаткашлари жуда яхши тушунишади. Сабаби, улар ҳалол меҳнат қилиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритаётирлар.

Туман аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Ер ҳайдаб, экин экади, мол боқади. Хўжаликларни ривожлантириш мақсадида микромолия ташкилотларидан имтиёзли насия олаётганларнинг ҳам аксарияти сайрамликлар. 

Тинимсиз меҳнатнинг натижаси ўлароқ 2017 йили туманнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида 58,8 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилди. Ўсиш 103,6 фоизни ташкил этиб, туман вилоятда 3-ўринни эгаллади.

Таъкидлаб айтадиган бўлсак, бир йил ичида 26,7 минг тонна гўшт, 119,3 минг тонна сут, 15,9 млн. дона тухум етиштирилди. Иссиқхона хўжалигида ҳам олға силжиш бор. Масалан, ўтган йили 8 гектар ерда иссиқхоналар қурилиб, уларнинг умумий майдони 27,35 гектарга кенгайтирилди. Ҳар бири 10-15 бош қорамол бўрдоқилашга мўлжалланган 103та майдонча, 41та оилавий сутчилик хонадони очилди. 

2017 йил 26 октябрь куни вилоятда қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг “AGROFEST-2017” байрами ўтказилиб, йил натижасига кўра туман меҳнаткашлари вилоятда сут етиштиришдан I ўрин, сабзавот етиштиришдан II ўрин ҳамда гўшт, маҳсар етиштириш ва томчилатиб суғориш усулини қўллашдан III ўринларни эгаллаб, тақдирландилар. 

“Ҳаракат бўлса одамда, қийин иш йўқ оламда”. Иштиёқ бўлса, олға қўйилган мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилиши сўзсиз. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларни имкон борича ривожлантириш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилгача қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кўламини 64 млрд. тенгега, томчилатиб суғориш усулини 913 гектарга, иссиқхона майдонини 60 гектарга етказиш режаланмоқда. 

2018 йилги маррага мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 59,5 млрд. тенгега етказиш кўзда тутилган. 

Элбошининг “100 аниқ қадам – Миллат режаси”нинг 60-61 бандларида гўшт ҳамда сут маҳсулотларини етиштириш, уларни янги технологиялар асосида қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш ҳақида гап юритилган. 2021 йилгача тумандаги қайта ишловчи саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот улушини, масалан, гўштни 21 фоизга, сутни – 23 фоизга, сабзавот ва мевани – 46 фоизга кўпайтириш мўлжалланган.

Вилоят матбуот хизмати., 2018-01-26, 18:55 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.