26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
120 минг тоннадан зиёд маҳсулот йиғиштириб олинди

Мамлакатимиздаги иссиқхоналарнинг 75 фоизи Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган бўлса, Сариоғоч туманини Жанубий Қозоғистон иссиқхоналарининг Ватани дейиш мумкин. Бунинг сабаби бор, чунки вилоятдаги иссиқхоналарнинг 50 фоизи ўша туманга тегишли.

Иссиқхона хўжалиги Сариоғоч туманида йилдан-йилга кенгайиб, умумий майдони бўйича ҳам, етиштирилган маҳсулот бўйича ҳам республикада етакчига айланди. Масалан, 2007-2008 йиллари Жартитўбе ва Дербисек қишлоқ округларида 32,5 гектар ердагина иссиқхона бўлган бўлса, кейинги йиллари улар 21та қишлоқ округида жойлашиб, майдони 664 гектарга етди. Ушбу иссиқхоналарда ўтган йили 120 минг 273 тонна маҳсулот етиштирилди. Шундан, 99 минг тоннадан зиёди помидор бўлса, 21 205 тоннаси бодринг. Экинларнинг ўртача ҳосилдорлиги ҳар гектарга 1866,6 центнердан тўғри келди. 

Ўтган йили 72,2 гектар ерда иссиқхоналар қурилиб, ишга туширилди. Уларда 13 247 киши иш билан таъминланган. Етиштирилган маҳсулот асосан Қозоғистоннинг Шимолий минтақалари ва Россия Федерациясининг кўплаган шаҳарлар аҳолисининг сабзавотга бўлган эҳтиёжини таъминламоқда. 

Туманда иссиқхона хўжалигини ривожлантиришга бағишланган маҳорат сабоқлари ўтказиб турилади. Уларда мутахассислар ёпиқ тупроқда помидор, бодринг, полиз маҳсулотларини қандай қилиб кўпроқ етиштириш ҳамда иссиқхонани қандай қуриш, материал, уруғ, минерал ўғитларни танлаганда нималарга эътибор қаратиш кераклигини ўргатадилар. 

Айтганча, вилоятда иссиқхоналар майдони ўтган йили 212 гектарга ортиб, жами 1 335 гектарга етди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-26, 18:57 825
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.