26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Нафақадорларга кўрсатилган хизматлар

Давлатимиз раҳбарининг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубида “2016-2017 йилларда ижтимоий тўловлар уч марта оширилди. Жумладан, базавий пенсиялар – 29 фоизга, умумий пенсиялар – 32 фоизга кўпайтирилди. 2018 йилнинг 1 июлидан базавий пенсияни 1,8 баравар кўпайтириш режалаштирилган” дейилган. Шу боисда 2018 йилда кимларга қанча нафақа тўланишини билиш мақсадида Шимкент шаҳри “Бандлик-2020”, кам таъминланган оилалар, нафақадорлар билан иш олиб борувчи давлат корхонасининг шўъба мудираси Улдана Бекбау билан суҳбатлашдик.

– Пенсионер, нафақадорлар, кам таъминланган шахслар тоифасига кимлар киради ва улар Шимкент шаҳри бўйича қанча кишини ташкил этади?

– 31 декабргача бўлган маълумотларга кўра, нафақадорлар 74 506, УВУ фахрийлари 73, УВУ ногиронлари 17, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оиласи 183, урушда ҳалок бўлганларнинг бевалари 4, УВУ ногиронларининг бевалари 272, фронторти меҳнаткашлари 4597, сиёсий қатағон қурбонлари 1415, УВУ қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар 878, УВУ ногиронларига тенглаштирилган шахслар 1025, “Алтын алқа” ва “Күміс алқа” билан мукофотланган серфарзанд аёллар 9275 кишини ташкил этади. 

Мавриди келганда айтиб ўтмоқчиманки, 80 ёшдан ошган, ёлғиз яшовчи қарияларга ой сайин маҳаллий органларнинг қарори билан нафақалар бир ойлик ҳисоб кўрсаткичи – 2269 тенге миқдорида ижтимоий нафақа тўланмоқда.

– Улдана Абитханқизи, оддий нафақадорлар ҳам ижтимоий нафақа олишлари мумкинми?

– Ҳа, оддий нафақадорлар икки йилда бир марта санаторийга бепул йўлланма олишади. Юқорида айтганимдай, нафақадорнинг ёши 80дан ошган ва ёлғиз яшаётган бўлса, ҳар ойда 2269 тенге қўшиб берилади.

– Суҳбатингиз учун раҳмат! 

Қурвонтой ТОШХЎЖАЕВ, жамоатчи мухбир, 2018-01-26, 18:58 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.