26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Касалхонага кўмак кўрсатилади

Туркистон шаҳри ҳокими Тажибек Мусаев Эски Иқон қишлоғидаги шифохона фаолияти билан танишди. Ташриф чоғида шаҳар марказий шифохонаси бош шифокори Бейбит Тўреханов ҳамда Эски Иқон қишлоқ округи ҳокими Ҳасан Муслимовлар иштирок этишди. 

Шаҳар ҳокими барча бўлимларни оралаб, шифохона раҳбари О. Иброҳимовнинг ушбу муассаса фаолияти ҳақидаги маълумотларини диққат билан тинглади. Бош шифокор аҳоли сони жадал ўсиб бораётган Эски Иқон қишлоқ округи аҳолисига хизмат кўрсатаётган шифохонанинг замон талабига мувофиқ фаолият юритиши учун зарур эҳтиёжларни шаҳар раҳбарига баён этди. 

Масалан, газетамиз саҳифаларида аввал ҳам кўтарилган шифохона базасида «Тез ёрдам» хизматини йўлга қўйиш шу масалаларнинг биридир. 

Шаҳар ҳокими Т. Мусаев ўз хулосалари асосида келажакда амалий кўмак кўрсатилишини маълум қилди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-01-26, 19:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.