26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистоннинг келажаги – КОРРУПЦИЯСИЗ КЕЛАЖАК

Юртимизда Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, 1998 йилнинг 2 июлида Қозоғистон Республикасининг “Уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида” Қонуни имзоланиб, кучга кирди. 2014 йилнинг 29 декабрида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қонунда коррупцияга қарши курашнинг асосий тамойиллари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилган.

Қонун фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади.

Қонунда «коррупция» тушунчаси «шахснинг ўз мансаб ёки хизмат лавозимидан шахсий манфаатлари ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди, шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш» дея таърифланган.

Президентимизнинг “100 аниқ қадам” Миллат режасида ҳам бу масалага катта эътибор қаратилган, чунки, мақсадимиз аниқ – Қозоғистон 2020 йилда уюшган жиноятчилик кўрсаткичи энг паст 60 давлат қаторига кириши керак. Халқаро таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, бу мақсадни амалга ошириш учун юртимизда барча имкониятлар етарли. 

“Биз порахўрларнинг йўлини кесиб, унга қарши кураш эълон қилишимиз керак, – деган Н.Назарбаев 2000 йили ўзининг “Коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш йўллари ҳақида ” махсус буйруғини эълон қилди. Кўп ўтмай, яъни, 2001 йилнинг январида “2001-2005 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш” махсус давлат дастури қабул қилинди. Бунга қўшимча равишда, 2006-2010 йилларни қамраб олган ҳолда, 2011 йилгача узайтирилган махсус қўшимча дастур ҳам кучга кирди. 

2002 йили эса уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва давлат хизматчиларининг ахлоққа риоя қилиш масалаларини назорат қилувчи Президент комиссияси тузилиб, давлат органларидаги коррупция даражасини аниқлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Демак, ушбу аср иллатига қарши кураш масаласи Президентнинг доимий назоратида турибди.

Уюшган жиноятчиликнинг даражасини пасайтириб, ноқонуний пул айланмасини тўхтатишга қаратилган тадбирлар туфайли сезиларли муваффақиятларга эришганини Сингапур, Гонконг, Португалия, Швеция каби давлатлар тасдиқлади. 

Бу мисоллар “иллат”ни даволаш мумкинлигини, унга қарши самарали кураш олиб бориш йўллари борлигини кўрсатди. Лекин, уюшган жиноятчиликнинг даражасини пасайтириш бир кунлик иш эмас. Шунга қарамай, “Нұр Отан” партияси кейинги йилларда бу борада сезиларли даражада муваффақиятларга эришиб келмоқда. 

Газетамизда аввал хабар берганимиздай, партия таркибида уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича жамоатчилик кенгаши ва медиамарказ тузилган.

Бундан ташқари, “Уюшган жиноятчиликни бартараф этишга қаратилган 10 дадил қадам” номли махсус дастури ҳам қабул қилинган. Унда, элимиздаги кичик бизнесни қўллаш, тадбиркорларга қўйилган чекловларни тўхтатиш, ҳар бир индустриявий лойиҳанинг амалга оширилиши устидан жамоат назоратини ўрнатиш ва халқаро андазаларга кўчишни йўлга қўйиш кўзланган.

Шунингдек, жамоатчилик фикрини шакллантиришда ОАВнинг муҳим ролини ҳисобга олиб, партия ҳар йили журналистлар орасида уюшган жиноятчиликка қарши курашга бағишланган материаллар танловини ўтказиб келади. 

Яқин йилларда амалдорларнинг рост-ёлғон гапираётганини аниқлайдиган махсус детекторлардан фойдаланилади. 

Агар коррупцияга қарши самарали тадбирлар олиб борилмаса, жамиятда “пулсиз иш битмайди” деган фикр шаклланиши мумкин. Бу эса адолатли жамият тамойилларига мутлақо тўғри келмайди. Демак, уюшган жиноятчиликка қарши курашга барчани, бутун жамиятни жалб этиш керак. 

Биз вилоят давлат даромадлари департаменти бошлиғи Алтинсари Умбеталиев билан бу борада суҳбат қуриб, уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида у бошқараётган муассасанинг ишлари ва ўзининг фикрлари билан қизиқдик.

– Элбошимиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг 2017 йил 31 январдаги “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида, биринчи ва иккинчи янгиланишдан олинган тажрибага мувофиқ, учинчи янгиланишнинг бошлангани эълон қилинди, сиёсий ва иқтисодий янгиланиш йўлларини аниқлаб берди.

Давлатимиз рақобатбардош бўлиши учун элдаги барча уюшган жиноятчилик ҳолатларини йўқотишимиз керак. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир.

Қозоғистоннинг стратегик мақсади – жаҳондаги энг ривожланган 30 мамлакат қаторига кириш. Давлат даромадлар органлари томонидан давлат бюджет даромадларининг тўлиқ ва вақтинча тушишини таъминлашдаги маъмурий тўсиқларни қисқартириб, бизнеснинг ривожланишига йўл очилмоқда, “соядаги” иқтисоднинг йўлини кесиш бўйича кенг кўламли, натижали ишлар юритилаётир.

Президент миллий янгиланиш деган тушунчанинг ўзи миллий тафаккурнинг мукаммаллашувини билдиришини ва унинг икки жиҳатини тилга олди. 

Биринчиси, миллий тафаккур уфқларини кенгайтириш.

Иккинчиси, миллий ўзликнинг негизини сақлаган ҳолда унинг қатор сифатларини ўзгартириш.

Элбоши биз XXI асрнинг дунёвий харитасида ҳеч кимга ўхшамайдиган, ўз ўрнига эга миллат бўламиз, десак, “Жаҳондаги замонавий қозоғистонча маданият” лойиҳасини амалга оширишимиз керак, деб янги вазифани белгилади. Уни амалга ошириш учун биз коррупцияни жамиятимиздан соқит қилишимиз керак. 

Коррупцияга қарши курашга оид ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, Бюджет, Божхона кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлиги тўғрисида», «Электрон ҳукумат тўғрисида», «Ички ишлар органлари тўғрисида» қонунлар қабул қилинди.

Коррупция ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини соддалаштириш, давлат харидлари механизмини такомиллаштириш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлашга оид қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Давлат коррупцияга қарши кураш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантирмоқда ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш бўйича ҳам кенг қамровли ишлар олиб бормоқда. 

Мутасадди мутахассисларнинг маълумотига кўра, ўтган йили уюшган жиноятчилик бўйича энг кўп ариза таълим ва ер муносабатлари соҳаларидан тушган. “Таълим соҳасида назорат бўйича департамент” ДМ собиқ бошлиғининг 860 минг тенге пора олаётганида қўлга олингани ОАВда ёзилди. У порани шаҳар мактабларининг бирида аттестацияни ижобий баҳолаш учун талаб қилган. Суд ундан давлат хазинасига 51600000 тенгени қайтаришга ҳукм чиқарган. Шимкентнинг Абай тумани адлия бошқармаси бошлиғи эса ҳужжатларни тезлаштириб олиб бериш учун 20000 тенге пора олаётганида қўлга тушган. Суд ҳукми бўйича у 1400000 тенгени давлатга жарима сифатида қайтаради. Кўктол қишлоқ округи ҳокими ҳуқуқ ҳимоячиларига камчиликларини хаспўшлаш учун 300000 тенге пора бермоқчи бўлган. Энди у суд ҳукми билан 9 миллион тенге жарима тўлайди. Мақтаарал туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари жиноятни ёпиш учун бир фуқародан 300 минг тенге пора олаётганида қўлга тушган ва унга 18 млн. тенге жарима солинган. 14,8 млн. тенгени у тўлаб қўйди. Яқинда КТК телеканалининг хабарига кўра, Сайрам туманининг собиқ депутати ҳам 9 млн. тенге пора билан қўлга олинган. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида» Қонуни Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи билан ҳамоҳанг бўлиб, ушбу жиноятларнинг олдини олиш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган иллатларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.           

Малика ЭЛТОЕВА. "Жанубий Қозоғистон" мухбири., 2017-05-06, 16:02 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.